Sayt test rejimida ishlamoqda

Жугинисов Тангирберген Исаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи ксилофаг-ҳашаротлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/B59.
Илмий маслаҳатчи: Азимов Джалолиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.В.20.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зокиров Исломжон Илхомжонович, биология фанлари доктори; Хуррамов Алишер Шукурович, биология фанлари доктори, доцент; Мамбетуллаева Светлана Мырзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи ксилофаг-ҳашаротлари фаунасини аниқлаш ва доминант зараркунанда турларига қарши экологик зарарсиз профилактик кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Оролбуйи ҳудудида ксилофаг-ҳашаротларнинг 2 туркум, 10 оила, 16 авлодга мансуб 16 тури аниқланган; 
ксилофаг-ҳашаротларнинг географик тарқалиши жиҳатидан табиий экотизимли тўқайзорлар, антропоген трансформацияланган ҳудудлар ва маданий мерос объектларидаги тур таркиби ва уларнинг тарқалиши асосланган;
Жанубий Оролбўйи ҳудудида юқори даражада учровчи доминант турлар Xylocopa valga, Buprestis rustica, Hylotrupes bajulus, Anobium pertinax Anacanthotermes turkestanicus, A ahngerianus ксилофаг-ҳашаротларининг тарқалиши очиб берилган;
ксилофаг-ҳашаротларнинг антропоген трансформацияланган ҳудудларида учровчи доминант турларининг зарар кўлами асосланган;
антропоген трансформацияланган ҳудудларда ксилофаг-ҳашаротлар орасида зараркунандалик жиҳати билан доминантлик этувчи Anacanthotermes авлоди турларининг тарқалиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жанубий Оролбўйи ксилофаг-ҳашаротлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Оролбўйи шароитидаги табиий ва антропоген экотизимли, ҳудудларида тарқалган ксилофаг-ҳашаротларнинг 9 туркумига оид 42 турларининг 60 дан ортиқ нусха намуналари Зоология институтининг “Зоология коллекцияси” Ноёб объектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2019 йил 04 декабрдаги №4/1255-3169-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар ксилофаг-ҳашаротлар коллекция фондини бойитган ва ксилофаг-ҳашаротлар маълумотлар базасини яратиш ҳамда республика ҳудудлари бўйлаб уларнинг тарқалишини мониторинг қилиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси тўқай хўжаликлари ва Қўйи Амударё давлат биосфера резерватидаги зарарли ксилофаг-ҳашаротлар доминант турларига қарши “Beauveria tenella” замбуруғининг BD-85 штамми ҳамда Фипронил Экстра 20% сус. эм., Sermit 10% сус. эм., “Пирилакс”, “Пирилакс-Люкс”, “Олигомер суперпластификатор” каби кимёвий препаратларни қўллашда ишлаб чиқилган тавсиялар Беруний, Чимбой, Нукус, Қўнғирот ва Муйноқ туманлари ўрмон хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Тўқай хўжалиги қўмитасининг 2019 йил 12 ноябрдаги 672-сон маълумотномаси; Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳит муҳофазаси комитети 2019 йил 12 ноябрдаги 01-18-1-3224 сонли маълумотномаси). Натижада, биологик самарадорлик 85-87% ни ташкил этиб, ўрмон хўжаликларида тарқалган йирик дарахт ва буталарни сақлаб қолиш имконини берган;
антропоген экотизимли ҳудудларда ксилофаг-ҳашаротларнинг зарарли доминант турларига қарши “Beauveria tenella” замбуруғининг BD-85 штамми ҳамда кимёвий препаратлар аралашмасида ишлаб чиқилган такомиллашган заҳарли ем-хўракларни қўллаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ақшахан, Ташқирман қалъаси, Тупроқ, Қирққиз, Аяз-1-2 қалъси, Жамбас, Қумбасқан қалъаси, Жампиқ, Султан Увоис тоғ Гаур қалъаси, Миздахкан комплекси, Шибилий ота зиёратгоҳи ва Ичан қалъа Жума масжиди, Паҳлавон Маҳмуд, Тош ҳовли мақбараларига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 22-2223-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 20 ноябрдаги 3/4/12-3080-сон маълумотномаси). Натижада, биологик самарадорлик 98% ни ташкил этиб, маданий мерос объектлари ёғоч конструкцияларини сақлаб қолиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish