Султанов Бекзод Мақсуд ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Галилей фазосида сиртларни геометрик характеристикалари бўйича тиклаш», 01.01.04 – Геометрия ва топология (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/FM226.
Илмий раҳбар: Артикбаев Абдуллаазиз, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.FM.01.01.
Расмий оппонентлар: Соколов Дмитрий Дмитриевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Заитов Адилбек Атаханович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Галилей фазосида сиртлар назариясини таснифлаш ва сиртнинг геометрик характеристикалари билан боғлиқ “тўла” геометрия масалаларини ечишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барча нуқталари параболик ёки махсус параболик нуқталар бўлган сиртнинг текисликдаги ёйилмалари бир-биридан фарқ қилиши исботланган;
Галилей фазоси ҳаракатининг Евклид фазоси нуқтаи назаридан геометрик маъноси очиб берилиб, Евклид фазоси сиртининг Гаусс эгрилиги Галилей фазосининг ҳаракати бўлган алмаштиришда инвариантлиги исботланган;
тўла эгрилик берилганда циклик сиртнинг мавжудлиги исботланган ҳамда Галилей фазосида сиртларнинг изометриклик ва тўла изометриклик шартлари аниқланган;
биринчи квадратик форманинг коэффициенти ва эгрилик дефекти берилганда сиртнинг мавжудлик ҳақидаги теорема исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Галилей фазосида сиртларни геометрик характеристикалари бўйича тиклаш бўйича олинган натижалар асосида:
Галилей фазосининг ҳаракати бўлган алмаштиришда Евклид фазоси сиртининг Гаусс эгрилиги сақланиши №ОТ-Ф4-64 «Бир жинслимас ғовак муҳитларда суюқлик сизиши ва моддалар кўчирилиши гидродинамик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда модданинг аномал ташилиш ҳусусиятларини аниқлаш учун тескари масалаларни ечишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 89-03-4484-сон маълумотномаси). Натижада, модда узатиш муаммоларини дискретлашдан кейин секинлашадиган хусусиятларини аниқлаш ва ечимларни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган иқтисодий алгоритимини яратиш имконини берган;
бош ва тўла эгриликлар формуласи ёрдамида олинган Галилей фазоси алмаштиришининг инвариантлари №ФА-Ф-4-004 «Мураккаб деформацияланиш жараёнлари таъсиридаги конструкцион материалларни эластик-пластик ҳолатини тажрибавий ва назарий тадқиқи» мавзуси¬даги фундаментал илмий лойиҳада пластиклик назарияси муносабатларини учта векторнинг компланарлик шарти кўринишида текширишда ва Илюшин фазосида уч ўлчовли жараёнларни баҳолаш ва назорат қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси фанлар Академиясининг 2020 йил 9 декабрдаги 2/1255-2760-сон маълумотномаси). Натижада, қўндаланг изотропик муҳитларнинг сферик ва тензор қисмлари трансформацияларининг инвариантларини аниқлаш имконини берган.