Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброҳимов Баҳодир Акмал ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ноанъанавий сабзавот экинларидан бамия интродукцияси, уни етиштириш технологиясининг айрим элементларини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Qx602.
Илмий раҳбар: Низомов Рустам Ахролович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Адилов Махсуд Мирваситович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Санаев Собир Тоирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бамиянинг янги нав намуналарини интродукция қилиш, уларнинг морфо-биологик ва хўжалик белгиларини баҳолаш ҳамда етиштириш технологиясининг муҳим элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республиканинг марказий минтақаси тупроқ-иқлими шароитида бамиянинг (Hibiscus esculentus L.) 11 та нав намуналари морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгиларини комплекс баҳолаш асосида истиқболли К-36, К-248 ва К-194 нав намуналари бошланғич манба сифатида ажратилган;
бамияни апрел ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида 70×40 см схемада, 0,28 м2 озиқланиш майдонида, гектарига 35714 дона кўчат қалинлигида етиштириш ушбу сабзавотдан юқори (14,1 т/га) ва сифатли ҳосил олиш имконини бериши исботланган;
танланган истиқболли навлардаги хўжалик-қимматли белгиларнинг экиш схемасига (r=0,78±0,09), экиш муддатига (r=0,86±0,12) боғлиқлик корреляция коэффициентининг юқорилиги аниқланган;
ажратилган нав намуналарнинг дастлабки ва танлов синовини ташкил этиш асосида тезпишар, серҳосил, республиканинг марказий минтақаси иқлими шароитига мос «Тошкент туҳфаси», «Замин» ва «Шафақ» навлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ноанъанавий сабзавот экинларидан бамия интродукцияси, уни етиштириш технологиясининг айрим элементларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида: 
бамиянинг тезпишар, серҳосил, республикамиз иқлим шароитига мос «Тошкент туҳфаси», «Шафақ» ва «Замин» навлари яратилган ва Қишлоқ хўжалиги экинлари нав синаш марказига тақдим этилган (Қишлоқ хўжалиги экинлари нав синаш марказинииг 2020 йил 03 ноябрдаги т-6/1-09-571-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 02/029-3931-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида дастлабки нав синовида ушбу навлар юқори, яъни гектаридан мос ҳолда 14,1; 13,3 ва 12,9 тонна ҳосил олишга эришилган;
деҳқон ва фермер хўжаликлари учун «Бамия етиштириш бўйича тавсиялар» ҳамда бамия етиштириш бўйича намунавий технологик карта ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 
24 ноябрдаги 02/029-3931 сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома ва технологик карта фермер хўжаликларида бамия етиштиришда амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда; 
Тошкент вилояти шароитида янги экин тури бўлган бамияни етиштириш ишланмаси Тошкент вилояти Тошкент тумани «Мега эконом» МЧЖда 0,50 гектар, Қибрай тумани «Зафаробод агропродукт» фермер хўжалигида 0,80 гектар, «Фирдавс Жавдатбек инвест» МЧЖда 1,20 гектар, Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Бешкалла Нурали» фермер хўжалигида 0,20 гектар, жами 2,70 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 02/029-3931 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, «Тошкент туҳфаси» навидан 13,6-13,9 т/га, «Бургундий» навидан 10,9-11,0 т/га, «Органик» навидан 10,8-11,3 т/га ва «Дморт» навидан 10,2-10,8 т/га ҳосил олинган. Нав намуналарининг рентабеллик даражаси 94-96%, соф даромад 20-23 миллион сўмни ташкил этган;
бамияни экиш муддатларини ҳосилдорликка таъсири ишланмаси Тошкент вилояти Тошкент тумани «Чароғон имконият» МЧЖда 0,20 гектар, Қибрай тумани «Зафаробод агропродукт» фермер хўжалигида 1,10 гектар, «Фирдавс Жавдатбек инвест» МЧЖда 0,45 гектар, Қашқадарё вилояти Китоб тумани «СПЭваКИТИ нинг Қашқадарё илмий тажриба станциясида» 0,10 гектар, жами 1,85 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 02/029-3931 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, олинган ҳосил 30 апрелда экилган ўсимликларда назорат муддатига нисбатан 0,3-0,8 т/га юқори бўлган ва рентабеллик даражаси 110 фоиз, соф даромад 18-20 миллион сўмни ташкил этган;
бамияни экиш схемаларини ҳосилдорликка таъсири ишланмаси Тошкент вилояти Тошкент тумани «Мега эконом» МЧЖда 0,30 гектар, Қибрай тумани «Зафаробод агропродукт» фермер хўжалигида 0,65 гектар «Фирдавс Жавдатбек инвест» МЧЖда 1,13 гектар, Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Холис Ҳамза» фермер хўжалигида 0,20 гектар, жами 1,38 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 02/029-3931 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, олинган қўшимча ҳосилдорлик назорат схемасига нисбатан 70×40 экиш схемасида 0,5-0,9 т/га юқори бўлган ва рентабеллик даражаси 71 фоиз, соф даромад 15-18 миллион сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish