Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Азамат Озадовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек миллий автомагистралида йўл бўйи сервис мажмуаларини меъморий шакллантириш», 18.00.02–Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/A1.

Илмий раҳбар: Аҳмедов Муҳаммад Қосимович, архитектура доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент архитектура-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSс.27.06.2017.A.11.02.

Расмий оппонентлар: Юсупова Мавлюда Аминжановна, архитектура доктори, профессор; Муҳамеджанов Қобилжон Ҳожимуродович, архитектура номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Республика «Йўл-Лойиҳа бюроси» МЧЖ Бош лойиҳалаш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб йўл бўйи сервис хизмат кўрсатиш мажмуаларини шакллантириш мезонларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Буюк ипак йўлининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтган маршрутларида  карвон тўхташ жойлари – тарихий марҳалаларнинг шаклланиши аниқланиб, Работи Малик ёдгорлиги мисолида Ўзбек миллий автомагистрали маршрутларида сақланиб қолган работ, карвонсарой, ҳазора, ёмхона, қудуқ, кориз, сардоба сингари тарихий марҳала марказларини сақлаш ва улардан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган;

ўзбек миллий автомагистралида сервис объектларини шакллантириш қонуниятларига асосланган йўл бўйи хизмат кўрсатиш ва сервис мажмуаларини 50–100, 200–300 км да жойлаштириш схемалари, экспериментал лойиҳалари яратилган;

йўл бўйи инфраструктура объектларини ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб катта шаҳарларга кириш қисмлари атрофида ва маълум масофаларда мажмуалар  тарзида  жойлаштириш механизми асослаб берилган;

ўзбек миллий автомагистралининг аҳоли пунктлари жойлашган  қисмларида 2.5 м дан 6-7 м гача баландликдаги қуёш батареяли панеллар билан биргаликда лойиҳалаштирилган кўп функцияли ҳимоя тўсиқларини ҳосил қилиш, магистрал йўлларни чуқурликка тушириш ҳисобига сунъий тепаликлар ташкил қилиш ва бу орқали машиналар шовқинини камайтириб, йўл ҳаракати авария ҳодисаларининг олдини олиш имкониятлари ҳамда чўл ва тоғли ҳудудлардан ўтган қисмлар учун 2–2,5 м баландликда махсус панжарасимон тарздаги тўсиқлар, шунингдек чорва моллари, турли ҳайвонлар учун махсус ер ости ўтиш йўлларини ташкил қилиш натижасида ҳимоя зоналарини яхшилаш бўйича  таклифлар ишлаб чиқилган;

ўзбек миллий автомагистралида йўл бўйи инфраструктура объектларини шакллантиришга қаратилган сервис мажмуалари архитектуравий шаклларининг асосий мезонлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Буюк ипак йўли  замонавий йўналишларида сервис объектларини ташкил этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

магистрал йўлларда замонавий марҳалалар асосида йўл бўйи хизмат кўрсатиш сервис мажмуаларини ташкил қилиш ҳамда Буюк ипак йўлидаги шаҳарсозликнинг интеграцион моҳияти ҳақида Жанубий Кореянинг Йеожу технология институтида илмий семинарда тақдимот қилинган (Йеожу технология институтининг 2015 йил 28 апрелдаги гувоҳномаси);

ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб замонавий марҳалаларни ташкил қилиш схемаси ҳамда I ва II тоифали йўллар учун мўлжалланган эркин иқтисодий индустриал зоналар ҳудудлари ҳамда катта шаҳарларга кириш қисмлари ва улар атрофида янги «Карвонсарой», «Майдон» тарзидаги сервис мажмуаларининг лойиҳалаш меъёрлари ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ қилинган (Республика «Йўл-Лойиҳа бюроси» МЧЖ Бош лойиҳалаш институтининг 2017 йил 16 январдаги  далолатномаси);

Оҳангарон туманининг «Озодлик» ҚФЙ ҳудудидаги 4р-2 автомобиль йўлининг 58 км қисмида  Республикамизнинг эркин иқтисодий зоналарига ҳамда катта шаҳарларга кириш қисмлари атрофлари учун мўлжалланган йўл бўйи инфраструктураси сервис мажмуасининг «Карвонсарой» типидаги модели шакллантирилган («GLOBAL PROJEKT SERVISE PLUS» МЧЖ лойиҳа ташкилотининг 2016 йил 10 декабрдаги далолатномаси);

тадқиқот натижаларининг Ф.1-86 «Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш» (2011–2016 йй.) номли фундаментал тадқиқотида «Буюк ипак йўлининг шаклланиши ва аҳамияти» бўлимини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 18 январдаги ФТК-0313/60-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish