Юлдашев Акмал Ахмаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза ва соя ўсимликларини детерминант типда ўсишининг генетик табиати ва анатомик тузилиши», 03.00.09 – Умумий генетика, 03.00.05-Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/B188.
Илмий раҳбарлар: [Абзалов Мирадхам Фузаилович], биология фанлари доктори, профессор; Дусчанова Гулжан Мадримбаевна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Жамолхон Ходжахонович, биология фанлари доктори, профессор; Хамраева Диловар Толибджоновна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: детерминант типдаги ғўза ва соя ўсимликларини генетик табиати ва поя апикал меристемасининг анатомик тузилишини ўсиш типига боғлиқлиги ҳамда поядаги бўғим ва ярусларининг структуравий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ғўзанинг ҳосил шохларини фенотипик намоён бўлишида асосий ген S-s ва ёрдамчи генлар S1-s1, S2-s2 таъсирида ривожланиши исботланган;
ғўза ўсимлигининг детерминант типдаги шаклларида Inl-inl, Оl-оl, S-s ва ёрдамчи S1-s1, S2-s2 генларининг генотипдаги ўзаро муносабати тўлиқ очиб берилган;
мураккаб дурагайлаш орқали G. hirsutum L. турида sss1s1s2s2 – генотипга эга «0» типли шакллар ажратилиб олинган;
илк бор ғўза ва соя ўсимлик нав ва тизмаларида поя апикал меристемасининг анатомик тузилишини ўсиш типига боғлиқ ҳолда детерминант типдаги поянинг вегетатив апекси репродуктив ҳолатга ўтиши, тўпгулнинг ривожланиши натижасида флорал апикал меристемага айланиши исботланган;
ғўза ва соя ўсимлик нав ва тизмаларида поя ярусларининг анатомик тузилишини ўрганиш асосида характерли диагностик белгилар, шунингдек, ўсимликларнинг мослашиши натижасида қадимий ва ёш белгилар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза ва соя ўсимликларини детерминант типда ўсишининг генетик табиати ва анатомик тузилиши бўйича олинган натижалар асосида:
ғўзанинг «0» типли «Детерминант-1», «Детерминант-2» ва «Детерминант-3» тизмалари №Ф5-Т027 «Ғўза ва буғдойда қимматли хўжалик белгиларининг ҳамда чидамлиликнинг ирсийланиш ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганиш» лойиҳасида ғўза ўсимлигида пояни ўсиш типлари нишонли (маркерли) морфобиологик ҳамда айрим хўжалик белгиларининг ирсийланишини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 28 октябрдаги 4/1255-2320-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг ўрта толали тизмаларида ўсимлик сонини кўпайтириш ҳисобига қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
ғўзанинг детерминант шаклдаги тизмалари «Ғўза генофонди» ноёб объекти коллекциясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 28 октябрдаги 4/1255-2321-сон маълумотномаси). Натижада, тизмалар ўрта толали ғўза коллекцияси хилма-хиллигини бойитиш бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш имконини берган.