Эгамбердиев Мехмонжон Худойбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси қуруқлик моллюскаларининг гельминт личинкалари: фаунаси ва таксономияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/B198.
Илмий раҳбар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Иззатулаев Зувайд, биология фанлари доктори, профессор; Шакарбоев Эркинжон Бердиқулович, биология фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси қуруқлик моллюскалари гельминт личинкаларининг тур таркиби ва тарқалишини аниқлаш ҳамда майда шохли ҳайвонлар гельминтозларини олдини олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийсининг турли табиий-хўжалик шароитида учрайдиган қуруқлик моллюскаларида гельминтларнинг 3 синф, 3 туркуми, 8 оила, 16 авлодига мансуб 24 турлари личинкаларининг биологик хусусиятлари аниқланган;
аниқланган 46 турга оид қуруқлик моллюскаларни 18 тури гельминтлар учун оралиқ хўжайин эканлиги исботланган;
қуруқлик моллюскаларидан: Xeropicta candacharica, Novisuccinea evoluta, Zonitoides nitidus, Vallonia costata ва Pseudonapaeus sogdianus турлари 7 тур трематодалар личинкалари учун; Deroceras leave, Deroceras reticulatum ва Fruticicola phaeozona турлари – 2 тур цестодалар личинкалари учун; Deroceras laeve, Deroceras reticulatum, Succinea putris, Candaharia levanderi ва Zonitoides nitidus турлари – 3 тур нематодалар личинкалари учун оралиқ хўжайин сифатида аниқланган;
илк бор гельминтларнинг оралиқ хўжайини – қуруқлик моллюскаларининг Angiomphallia regeliana, Pseudonapaeus sp. ва Xeropicta candacharica турлари (рДНК 18S, ITS1) молекуляр-генетик жиҳатдан идентификация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси қуруқлик моллюскаларининг гельминт личинкалари фаунаси ва таксономияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуруқлик моллюскалари иштирокида ривожланадиган гельминтозлар ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 7 июлдаги 02/23-984-сон маълумотномаси). Натижада чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида, ветеринария ташкилотларида қуруқлик моллюскалари иштирокида ривожланадиган гельминтозларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш имконини берган;
қуруқлик моллюскалари ва улардаги айрим паразит турларининг рибосомал ДНК 18S, ITS1 ва 28S гени соҳалари нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази Генбанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2020 йил 10 августдаги маълумотномаси, NCBI). Натижада MF351724.1 - Angiomphalia regeliana, MF398496.1 - Protostrongylus rufescens, MF398498.1 - Muellerius capillaris, MF398532 1 - Pseudonapaeus sp, MF398537.1 - Muellerius capillaris, MF398539 1 - Xeropicta candaсharica, MK796127.1 - Dicrocoelium dendriticum, MK796833.1 - Brachylaima sp. идентификация рақамлари олинган ва турларни молекуляр таксономик ва филогенетик ўрнини асослаш имконини берган;
Фарғона водийси қуруқлик молюскаларининг Hygromiidae, Parmacellidae, Vallonidae, Buliminidae, Ariophantidae ва Succineidae оилаларидан 7 та турдан 100 нусха моллюска намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 28 сентябрдаги 18/1255-2036-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар қуруқлик моллюскалари фондини бойитган ва турлар хилма-хиллигини аниқлаш имконини берган.