Sayt test rejimida ishlamoqda

Жайнақов Мирзоҳид Шарабутдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соянинг айрим навлари ҳамда коллекцияси намуналари донларидаги ёғ ва оқсиллар миқдори, оқсилларнинг электрофоретик таркиби ҳамда пероксидаза ферментининг фаоллиги», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/B178.
Илмий раҳбар: Юнусханов Шавкат, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Давронов Қодиржон Сотволдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Сагдиев Миркасим Тахирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: соянинг айрим навлари ҳамда генетик коллекцияси намуналари дони таркибидаги биокимёвий кўрсаткичларни аниқлаш асосида ҳосилдор, дон сифати юқори, стресс омилларга чидамли тизма ва навларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор соя навлари ҳамда генетик коллекцияси намуналари дони таркибининг биокимёвий кўрсаткичлари ҳамда дони таркибида юқори миқдорда оқсил, ёғ ва стресс омилларга чидамлиликни таъминловчи бирикмалардан бири бўлган пероксидаза ферментини тутувчи нав ҳамда тизмалар аниқланган;
соянинг 8 та навлари сувда эрувчи оқсилларининг электрофоретик спектри бўйича таққосланганда “Орзу” навининг фракцияларида Rf-0,79 ва Rf-0,83 га тенг нисбий электрофоретик ҳаракатчанликка эга компонентлар тузилиши ва жойлашиши билан кескин фарқланиши исботланган;
соя донида осон эрувчи оқсил фракцияларини электрофоретик спектрида мавжуд компонентлар сони айрим навларда 14 тагача, генетик коллекция намуналарида 11–12 тагача эканлиги аниқланган;
соя донининг ёғсизланган ва ёғсизланмаган унларида пероксидаза ферменти фаоллиги фарқ қилиши кузатилган ҳамда ёғсизлантиришдан сўнг фермент фаоллиги кескин камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Соянинг айрим навлари ҳамда коллекцияси намуналари донларидаги ёғ ва оқсиллар миқдори, оқсилларнинг электрофоретик таркиби ҳамда пероксидаза ферментининг фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ген-8, Ген-15, Ген-17, Ген-18 тизмалари №ФА-АҚХ-2018-24 “Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида ажратилган соя ўсимлигини генетик коллекция тизмаларида мой ва оқсил миқдорини ҳамда уларни сифатлари бўйича баҳолаш” мавзусидаги амалий лойиҳада бошланғич ашё сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 сентябрдаги 4/1255-1970-сон маълумотномаси). Натижада, соя генетик коллекцияси намуналаридан ҳосилдор, стресс омилларга чидамли ва биокимёвий кўрсаткичлари юқори тизмалар ажратиб олиш имконини берган;
соянинг “Орзу”, “Дўстлик”, “Ойжамол”, “Олтинтож”, “Устоз ММ-60”, “Вилана”, “Селекта-302”, “Славия” навлари Андижон вилояти “Сафаробод юлдузи” фермер хўжалигида 2,7 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 02/021-3460-сон маълумотномаси). Натижада, бу навларни оқсил ва мой миқдори юқори, стресс омилларга чидамлилиги ҳисобига республика фермер хўжаликларида иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish