Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансурова Гули Бахадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўшма нур терапиясидан кейин бачадон бўйни саратонини қайталанишига таъсир этувчи омиллар», 14.00.19 - Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Тib1095.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Зарединов Дамир Арифович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Саидазим Насырович тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўшма нур терапияси қабул қилгандан сўнг бачадон бўйни саратони қайталанишига таъсир қилувчи омиллар таъсирини камайтиришга қаратилган даволаш тартибини такомиллаш-тиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшма нур терапияси ўтказилган беморларнинг параметрал тўқмалар, ёнбош лимфа тугунлари ва бачадон бўйнида ўсма асоратларини қайталанишига олиб келадиган морфологик белгиларининг салбий эндофитли даражасини ривожланишга олиб келиши  исботланган; 
ясси ҳужайрали мугузланувчи бачадон бўйни саратонида аралаш ўсишида бачадон танасига ёки парааортал лимфа тугунларига метастаз берганда 51 см3-100 см3  ўлчамдаги ўсма ҳажмида нурли даволаш таъсирига биноан касалликнинг қайталаниш хавфи нибатан камайиш даражаси исботланган;
рецидивнинг юқори хавфига бачадон бўйнининг без-ясси тўқимали саратонига чалинган ёки нохуш ўсиш кўрсаткичларига эга-эндофит ва 101 см3 дан юқори ҳажмли аденокарцинома билан хасталанган беморлар мойиллиги, қайталанишни бартараф этишда ёрдамчи даволаш тартибини нур терапиясини бошлашдан олдинги  самараси исботланган;
қўшма нур терапияси ўтказилган беморларнинг нур билан даволашдан олдин иммунокоррекция, витаминотерапия ва гемоглоблин миқдорини даврий равишда назоратини биргаликда олиб бориш зарурлиги касалликнинг олдини олишдаги корреляцион ишончли ўрни исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қўшма нур терапиясидан кейин бачадон бўйни саратонини қайталанишига таъсир этувчи омилларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Аралаш нур терапиясидан кейин бачадон бўйни саратонини қайталаниши» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 12 декабрдаги 8н-р/191 маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аралаш нур терапиясидан кейин бачадон бўйни саратонини қайталаниши эрта ташхислаш  ва даволаш алгоритми асосида асоратларни олдини олиш имконини берган;
қўшма нур терапиясидан кейин бачадон бўйни саратонини қайталанишига таъсир этувчи омилларини  баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар онкология диспансери торакоабдоминал онкология ва Тошкент тиббиёт академияси учинчи клиникаси рентген радиология бўлимлари амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 июлдаги 8н-з/73 маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиниши нур ташхиси усулларнинг етарли хажмини танлаб олишни оптималлаштириш, самарадорлигини ошириш ва қўшма нур терапиясидан кейин бачадон бўйни саратонини қайталанишига таъсир этувчи омилларни башоратлаш ҳамда касалликнинг асоратларни камайтириш имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish