Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидкаримова Нодира Ботир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Раман спектроскопия усулида антибиотик гуруҳ дори воситаларининг таҳлил усулларини такомиллаштириш», 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Far.52.
Илмий раҳбар: Юнусходжаев Ахматходжа Нигманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент фармацевтика институти, “MedStandart” МЧЖ илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Комилов Хожиасрор Масудович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Хамдамов Мирзаботир Мирзахайдарович, фармацевтика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антибиотик гуруҳ дори воситаларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси фармацевтика соҳаси ишлаб чиқариш жараёни ва сифат назорати тизимига янги, юқори аниқликдаги Раман спектроскопия усулини жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Раман спектроскопия усули ёрдамида маҳаллий фармацевтика бозоридаги антибиотик гуруҳ дори моддалари ҳамда таблетка, капсула, кукун, линимент, шамча, инъекцион эритма каби тайёр дори шаклларининг сифатини баҳолашда олинган спектрлардаги асосий комбинацион сочилиш йўллари аниқланган;
ампициллин, амоксициллин, левомицетин таблеткалари, бензилпенициллин натрий, цефазолин, цефуроксим, цефтриаксон, цефотаксим кукунлари, азитромицин капсулаларининг  чинлигида тебраниш частоталари аниқланган; 
амикацин сульфат инъекцион эритмаси ҳамда синтамицин линименти ва метронидазол шамчаси каби юмшоқ дори шаклларини асосий ва ёрдамчи моддаларининг комбинацион сочилиш спектрлари белгиланган; 
левофлоксацин гемигидрат субстанцияси мисолида технологик жараёнида дегидратация ходисаси аниқланиб, унда антибактериал фаолликни маълум даражада пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Раман спектроскопия усулида антибиотик гуруҳ дори воситаларининг таҳлил усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Циазит» капсуласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУК томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган  (НД 42 Уз-6001-2020). Натижада, кенг таъсир доирасига эга бўлган ушбу препарат «Remedy Group» ҚК томонидан ишлаб чиқарилиши имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси давлат фармакопеясига «Раман спектроскопия усулининг умумий фармакопея мақоласи» киритилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКнинг 2019 йил 24 сентябрдаги 29/02-2403-сон хати). Натижада, маҳаллий фармацевтика бозорида мавжуд антибиотик гуруҳига мансуб дори воситаларининг сифат меъёрларини белгилашда Раман спектроскопия усулини қўллаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish