Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанова Севара Эргашевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ««Аналфенон» таблетка ва капсуласи технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01 – Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Far46.
Илмий раҳбар: Юнусова Холида Маннановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шохиста Фехрузовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Халилов Равшанжон Муратджанович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метамизол натрий, дротаверин гидрохлорид ва дифенгидрамин гидрохлорид комбинацияси асосида таблетка ва капсула дори турлари таркиби ва технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор анальгетик-антипиретик таъсир кўрсатувчи метамизол натрий, дротаверин гидрохлорид ва димедрол дастлабки хомашёлари асосида комбинирланган «Aналфенон» таблетка ва капсула таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;
тавсия қилинаётган оғриқ қолдирувчи таблетка ва капсула дори шаклларининг сифат меъёрлари белгиланган ва стандартлаш усуллари аниқланган; 
«Aналфенон» таблетка ва капсулаларининг биосамарадорлиги биофармацевтик нуқтаи назардан in vitro ва in vivo тажрибаларида  исботланган;
«Aналфенон» таблетка ва капсула дори шакллари кўринишидаги препаратларнинг оғриқ қолдирувчи таъсири ва безарарлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
«Аналфенон» таблетка ва капсуласи технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Aналфенон» таблеткаси «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» Давлат унитар корхонаси томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган (КФМ 42 Уз-15745533-4233-2020) ва  рўйхатдан ўтказилганлик  гувоҳномаси олинган (DV/M 03477/09/20). Натижада, маҳаллий фармацевтик корхонаси  «SAMO» МЧЖ томонидан янги комбинирланган анальгетик-антипиретик таъсирли препаратни ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган;
«Aналфенон» таблеткалари учун тажриба саноат регламенти «SAMO» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 2072226-08-20). Натижада, янги комбинациядаги оғриқ қолдирувчи таъсирга эга дори воситасини ишлаб чиқариш учун меъёрий ҳужжатлар тайёрланган; 
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Aналфенон» таблеткаларининг специфик фармакологик фаоллиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил  15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, қўлланилган таъсир этувчи моддалар комбинацияси ишонарли  оғриқ қолдирувчи терапевтик таъсир кўрсатиши бўйича янги дори воситасини  ишлаб чиқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish