Маноев Саид Бахроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон жамоат бинолари меъморчилигида ансамбль ва комплексларнинг шаклланиши», 18.00.02–Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/A1.
Илмий раҳбар: Аҳмедов Муҳаммад Қосимович, архитектура доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSс.27.06.2017.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Ҳидоятов Тимур Абрарович, архитектура доктори, профессор; Умаров Азиз Мирфозилович, архитектура номзоди.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот:«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК.
Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шаҳарсозлигини янада ривожлантиришга қаратилган меъморий ансамбль ва комплексларни шакллантириш мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ўрта асрлар анъанавий меъморчилигининг шаҳарлар эстетикасида ансамбль ва комплексларнинг анфиладали, тармоқланган анфилада ҳамда компакт стержен тамойили асосида шаклланганлиги асослаб берилган;
ўрта асрлар анъанавий шаҳарсозлигига хос бўлган шаҳар бош маркази, иккиламчи марказ, маҳалла марказларидаги меъморий ансамблларнинг ўзаро боғланиши аниқланган;
шаҳар панорамасини шакллантиришда оммавий турар жойларни вертикал акцентлар билан чамбарчас боғлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
замонавий меъморчиликда анъанавий ансамблсозлик усулларини модернизациялаш, майдон ва ансамбль тузишнинг экспериментал лойиҳалари ишлаб чиқилган;
мустақиллик даври меъморчилигида ўзига хос ансамбль ва комплекс тузиш усуллари вужудга келганлиги аниқланган ва уларни кенг қўллаш механизми яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон жамоат бинолари меъморчилигида ансамбль ва комплексларнинг шаклланиши тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мустақиллик даври меъморий ансамбль ва комплексларининг хусусиятларини ёритишда Ф.1-86 «Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш» (2011–2016 йй.) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг «Меъморий мажмуалар» қисмини тайёрлашда қўлланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 19 январдаги ФТК 0313/65-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши мустақиллик даврида ансамбль ва комплекслар шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш имконини берган;
экспериментал лойиҳаларнинг амалиётга қўлланилиши натижасида Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида янги меъморий мажмуа ҳамда Бўстонсарой ва Амир Темур кўчаларининг кесишмасида жойлашган тураржой комплекси, Мирзо Улуғбек кўчасида қурилган офис ва маиший хизмат кўрсатиш биноларидан иборат ансамбль ва комплексларни шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармасининг 2016 йил 7 ноябрдаги далолатномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Бўстонсарой кўчаларининг бадиий-эстетик хусусиятларини бир неча карра оширишга ҳисса қўшган;
шаҳар ташқарисидаги мажмуаларни қайта тиклаш бўйича тавсиялар Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида бажарилган «Тарихий шаҳарлар ташқарисида жойлашган меъморий ансамбллар ва мажмуалар ҳудудларини замонавий шаҳарсозлик тамойиллари асосида шакллантириш» номли магистрлик ишида қўлланилган (Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг 2017 йил 23 январдаги далолатномаси). Мазкур тавсиялар Бухоро вилоятида жойлашган шаҳардан ташқаридаги ансамблларни қайта тиклаш ва улардан замонавий мақсадларда фойдаланиш тамойилларини амалий лойиҳаларда қўллаш имконини яратган.