Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Умида Мухтаровнанинг
фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон аёлларида постменопаузал даврда тизза бўғими остеоартрози ва остеопороз: ўзаро боғлиқлик, диагностика, даволаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия ва 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Tib94.
Илмий маслаҳатчи: Азизов Мирхаким Жавхарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази хузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc 04/30.12.2019.Tib.62.01. илмий кенгаши асосдаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Минасов Тимур Булатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Ходжибеков Марат Худайкулович, тиббиёт фанлари доктори; Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  посменопаузал даврдаги ўзбек популяциясига мансуб аёлларда клиник-инструментал текширувлар ёрдамида остеопороз ва тизза бўғими остеоартрозини эрта босқичларда диагностика қилиш,  структурал-функционал боғлиқлигини аниқлаш орқали комплекс даволаш усулини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тизза бўғими ёриғи проекцион майдонини рентгенпланиметрик ўлчаш орқали остеоартрознинг эрта босқичларини ташхислаш усули ишлаб чиқилган, бунда «Z» кўрсаткичи ТБ ОАнинг бошланғич босқичи диагностикасида асосий патологик мезон эканлиги исботланган;
тизза бўғими остеоартрозининг кечки (III,IV) босқичларида бўғим суяклари зичлигининг ўртача қиймати 148,98 HU бирлигидан ошмаслиги,  резорбция зоналари Хаунсфилд шкаласининг манфий спектрида бўлиши, бунда субхондрал қаватларнинг визуализацион зич кўриниши, бинобарин 260-430  HU бирлигидан ошмаслиги исботланган;  
тизза бўғими остеоартрозининг кечки (III,IV) босқичларида рентгенограммада катта болдир суяги эпифизи баландлигининг пасайиши, эпифиз  визуализацион қалинлиги сийраклашган суяк трабекулалари бир-бирига яқинлашиши хисобига шаклланиши,  DXAнинг BMD ва BMC маълумотлари R4; R5 регионларида  локал пасайиши исботланган;
тизза бўғими остеоартрози ва остеопорози бўлган семиз ва ортиқча вазнли аёлларда, дегенератив жараённинг кечки босқичларида, МРТ кесимларида соннинг дистал ички қисми ёғ қатламларининг қалинлиги ва мускулларнинг гипотрофияси, ЭМГ интерференцион паттернлар визуализациясининг заифлиги, саркопеник индекснинг пасайиши аниқланиши орқали саркопениянинг коморбидлиги исботланган;
остеоартроз бўлган ва бўлмаган постменопаузал давридаги ўзбек популяциясига хос аёлларда суяк минерал зичлигининг биринчи марта ишончли фарқлари ва ёш бўйича динамикаси, суяк тўқимасининг ёш ўсган сари камайишининг бошланиш муддатлари ва интенсивлиги аниқланган; 
постменопаузал даврдаги бирламчи остеоартрози бўлган катта ёшли аёлларда остеопороз ва остеопениянинг умумий частотаси кўпроқ аниқланиши, умумий холатда остеопения остеопорозга нисбатан кўпроқ учраши, бунда Т-scoreнинг ўртача қиймати -2,0SDни ташкил этиши, лекин суяк минерал зичлигининг пасайишининг бошланиши DXA бўйича spine қисмига хос эканлиги исботланган;
бирламчи остеоартроз ва остеопороз бўлган постменопаузал давридаги катта ёшли ўзбек популяциясига мансуб аёлларда суяк метаболизми баҳоланган ва витамин D етишмовчилиги, суяк емирилиши даражасининг ўртача даражада кучайиши аниқланган;
ТБ ОА бўлган аёлларда ОПни комбинацияланган усулда даволаш орқали СМЗ сифатига ва ОА даражасининг кечишига ижобий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Остеопороз ва тизза бўғими остеоартрозида ўзаро боғлиқликни ўрганиш, диагностика ва даволаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ишлаб чиқилган  «Тизза бўғими дегенератив-дистрофик касалликларини диагностика қилиш усули» учун Интеллектуал мулк агентлигининг  ихтирога патенти олинган (№ IAP 05341, 21.02.2017). Олинган натижалар постмено-паузал давридаги аёллар тизза бўғимлари остеоартрози босқичларини батафсил аниқлаш, диагностикани соддалаштириш, текширув вақтини 3 баробар камайтириш имконини берган; 
«Тизза бўғимида рентгенологик, ультратовушли ва денситометрик комплекс текширувлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йилнинг 22 декабри 8н-д/260-сон маълумотномаси). Олинган натижалар остеопороз ва остеоартроз ташхисини яхшилашга, рентгенологик ва ультратовушли мезонларни таққослашга имкон берган; 
«Менопаузал даврдаги аёлларда остеопороз ва тизза бўғими остеоартрозини диагностика қилиш ва даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йилнинг 22 декабри 8н-д/260-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ишончли равишда диагностика қилиш, остеопороз ва остеоартроз ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиш, патогенетик даволашни оптималлаштириш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган.
Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Бухоро ва Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йилнинг 22 декабри 8н-д/260-сон маълумотномаси). Олинган натижалар постменопаузал давридаги остеопороз ва тизза бўғими остеоартрози бўлган аёлларда рационал диагностика тактикасини аниқлаш, диагностика сифатини ошириш ва суяклар минерал зичлиги ўсишини 1,2SDга кўпайиши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish