Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Эдуард Хажибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида никоҳдан ажратишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.03 – Фуқaролик ҳуқуқи. Тaдбиркорлик ҳуқуқи. Оилa ҳуқуқи. Xaлқaро xуcуcий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Yu195.
Илмий раҳбар: Нурилло Файзуллаевич Имомов, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.  
Расмий оппонентлар: Рахмонқулова Нилуфар Ходжи-Акбаровна, юридик фанлар доктори, доцент; Палуаниязов Халмухаммед Аитжанович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида никоҳдан ажратишни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланиши ҳамда бунда эмансипация орқали эрта никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги асослаб берилган;
қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши зарурлиги асослаб берилган;
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасининг кўрмасдан қолдирилиши, бунга асос бўлиб ҳизмат қилган ҳолатлар барҳам топган бўлса, такрорий равишда судга никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилишга тўсқинлик қилинмаслиги асослаб берилган;
никоҳдан ажратиш ишларини судда кўриш жараёнида ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланиши ҳамда эр-хотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкинлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Никоҳдан ажратишга оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди:
никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланиши ҳамда бунда эмансипация орқали эрта никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги таклиф Оила кодексининг 15-моддаси биринчи қисмига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2020 йил 16 декабрдаги 04/3-05-59-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши вояга етмаган болалар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, эрта никоҳ туфайли ажралишлар сонини камайтириш имконини берган;
қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши ҳақидаги таклиф Оила кодексининг 68-моддасига “Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-608-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2020 йил 16 декабрдаги 04/3-05-59-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ота-она никоҳдан ажратиш ва суд томонидан ота-оналардан бири билан болани кейинги яшаш масаласини кўриб чиқиш вақтида вояга етмаган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасининг кўрмасдан қолдирилиши, бунга асос бўлиб ҳизмат қилган ҳолатлар барҳам топган бўлса, такрорий равишда судга никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилишга тўсқинлик қилинмаслиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 6-банди учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2018 йил 12 ноябрдаги 34-сонли қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 16 декабрдаги 11/62-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 39-моддаси амал қилиш доирасини аниқлашга хизмат қилган;
никоҳдан ажратиш ишларини судда кўриш жараёнида ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланиши ҳамда эр-хотинни яраштириш мақсадида олти ойлик муҳлат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 15-банди биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2018 йил 12 ноябрдаги 34-сонли қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 16 декабрдаги 11/62-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши эр-хотинга тайинланадиган ярашиш муҳлатининг чегараларини аниқлаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish