Бахранов Лазизжон Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий танқидчиликнинг илмий-рационал жиҳатлари ва унинг тасвирий санъатдаги инъикоси», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси, (эстетика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fal2.
Илмий раҳбар:Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Расмий оппонентлар:Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бадиий танқидчилик ва тасвирий санъатга оид замонавий дискурс доирасида шаклланган концептуал назарияларни фалсафий-эстетик жиҳатдан умумлаштириш асосида соҳани такомиллаштириш бўйича илмий хулоса ва таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сингармонистика (жамият ва ижодкор мақсадларининг уйғунлиги) билан тасвирий санъат полистилистикаси ўртасидаги алоқадорлик ва ҳамкорликнинг жамият ижтимоий-маънавий тараққиётига таъсири очиб берилган;
тасвирий санъат асарини баҳолашнинг триада – борлиқ–мусаввир–реципиент учлик тизимига жамият киритилиб, борлиқ – мусаввир–реципиент–жамият – тетра тўртлик тизими ишлаб чиқилган;
миллий матбуот ва бадиий танқидчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш тамойиллари (объективлик, танқид этикаси), бадиий танқидчиликнинг полистилистик асослари ва функционал хусусиятлари ишлаб чиқилган;
ҳар бир реципиент, бутун социум, жамият бадиий танқидчи ролини бажариши мумкинлиги, бу борада ижтимоий фикр катта аҳамиятга эгалиги, бадиий танқидчиликнинг баҳоси, таҳлили ижтимоий фикр билан бойитилиши зарурлиги тўғрисидаги таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
сингармонистика (жамият ва ижодкор мақсадларининг уйғунлиги) билан тасвирий санъат полистилистикаси ўртасидаги алоқадорлик ва ҳамкорликнинг жамият ижтимоий-маънавий тараққиётига таъсири хусусидаги тавсиялардан Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» (17.08.2016), шунингдек, «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним» (18.08.2016) мавзуларидаги кўргазмаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2017 йил 31 майдаги 01–16/308–859-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши бадиий ижод жараёнларини жамият эстетик тараққиёти манфаатларига йўналтириш, ижодкорлар билан жамият ўртасидаги сингармоник алоқаларнинг креатив хусусият касб этиши, кўргазмалар фалсафий-эстетик мазмунининг бойиши ҳамда томошабинларнинг ижодкор шахси, ижодий жараён ва тасвирий санъат асарларига бўлган эстетик қизиқишини ошириш имконини берган;
тасвирий санъат асарини баҳолашнинг борлиқ–мусаввир–реципиент–жамият–тетра тўртлик тизими борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Madaniyat va ma’rifat» телеканалининг «Мўйқалам мўъжизалари» ҳамда «Бугун» кўрсатувлари сценарийларида 2015–2016 йилларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2016 йил 5 июлдаги 01–17–388-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар кўрсатувларнинг объектив, холис ёндашув асосида тайёрланиши, эстетик таъсирчанлиги, бадиий-эмоционаллиги, тарбиявий жиҳатини оширишга имкон берган;
ҳар бир реципиент, бутун социум, жамият бадиий танқидчи ролини бажариши мумкинлиги, бу борада ижтимоий фикр муҳим аҳамиятга эгалиги, бадиий танқидчиликнинг баҳоси, таҳлили ижтимоий фикр билан бойитилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан «Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2016 йилда ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, маънавият, келажак режалари» мавзусидаги комплекс социологик тадқиқот саволномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2017 йил 27 апрелдаги 01–16/133-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши социлогик сўровларнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини бойитиш, объективлиги ва ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилган;
миллий матбуот ва бадиий танқидчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этиши; бадиий танқидчиликка журнал фаолиятининг асосий мезонларидан бири сифатида қараш зарурлиги; нашр муаллифлари сафига катта маҳорат ва ижодий тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб этиш мақсадга мувофиқлиги хусусидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги «Театр» журнали фаолиятида 2015–2016 йилларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 1 августдаги 01–11–14–4016-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши журнал нуфузини ошириш ҳамда ўқувчилар аудиториясини кенгайтириш имконини берган.