Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Маматқобил Исмоиловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сурхондарё сур қоракўл қўйлари генофондини сақлашнинг селекцион-генетик асосларини ишлаб чиқиш», 06.02.01 – Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси. Қоракўлчилик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/В110.
Илмий маслаҳатчи: Арипов Ўктам Хаджимуратович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.В.52.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзибаев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Жабборов Абдурашит Райимович, биология фанлари доктори, профессор; Зокиров Исломжон Илхомжонович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё зот типли сур қоракўл қўйларининг ноёб ва антиқа рангбарангликлар бўйича генофондини сақлаш, тиклаш ва кўпайтиришнинг илмий асосланган селекцион-генетик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қоракўл зотли қўйларнинг зот структураси асосида генофондини сақлаш, тиклаш ва кўрайтириш баробарида, Сурхондарё зот типли сур қўзилар терисида сурланиш даражаси ва бир текислиги, ипаксимонлиги ва ялтироқлилиги ҳамда сур териларининг товарлик сифатини жаҳон мўйна бозори талаблари асосида яхшилаш ва такомиллаштиришнинг янги илмий ва амалий селекцион-генетик усуллари яратилган;
турли рангбарангликдаги Сурхондарё зот типли сур қоракўл қўйлари жун қопламлари тузилиши, ўсиши ва морфо-биологик кўрсаткичлари бўйича маҳсулдорлик сифатидаги фарқланиш хусусиятлари аниқланган;
турли ранг ва зот типли сур рангбарангликдаги қоракўл қўйлари қон таркибидаги биокимёвий кўрсаткичлар (фермент, калий ва бошқалар) миқдори ва унинг сурланиш ҳамда ҳаётчанлигига боғлиқлиги аниқланган;
Сурхондарё сур қоракўл қўйларда ҳайвонларни турли жуфтлаш вариантларига боғлиқ ҳолда қимматбаҳо, ноёб ва антиқа сур рангбарангликларнинг ирсийланиш даражаси ва уларнинг тавсифлари аниқланган;
илк бор Сурхондарё зот типли сур қоракўл қўйларининг эволюцион келиб чиқиши асосида улар генофондининг ноёб популяциясини сақлаб қолиш, тиклаш ва кўпайтиришнинг тизимли селекцион-генетик усуллари  юзасидан амалий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурхондарё сур қоракўл қўйлари генофондини сақлашнинг селекцион-генетик усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурчиликка ихтисослашган қўй отарларида ноёб ва қимматбаҳо бронза, платина, янтарь, антрацит рангбарангликдаги сур қўйлар генофондини сақлаб қолиш, тиклаш ва кўпайтириш, сур қоракўл терилари сифатини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қумқўрғон туманидаги “Боботоғ сури қоракўлчилик” МЧЖ, “Алимардон Ғанишер”, “Аллаберди Темурбек”, “Хўшбоқ Ориф” ва “Эломон Хумоюн” қоракўлчилик  фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг 2019 йил 24 декабрдаги 39/01-232-сон маълумотномаси). Натижада, қайд этилган хўжаликларда рентабеллик 20–35 % га ошган ва элита навли тери сифатини 35–65 % га яхшилаш имконини берган;
сур рангбарангликлар сифатини яхшилашнинг комплекс селекцион-генетик усуллари Сурхондарё вилояти “Қоракўлчилик” уюшмасида амалиётга жорий қилинган (Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг 2019 йил 24 декабрдаги 39/01-232-сон маълумотномаси). Натижада, қўйларнинг сур рангбарангликларини тиклаш ва кўпайтириш ҳамда сур қоракўл терилари  сифатини яхшилаш имконини берган;
Сурхондарё зот типидаги ноёб рангбарангликдаги сур қоракўл қўйлари генофондини сақлаш бўйича бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 25 декабрдаги 02/23-615-сон маълумотномаси). Натижада, республика қоракўлчилик хўжаликларида юқори маҳсулдор қоракўл қўйлари генофондини сақлаш, тиклаш ва бош сонини кўпайтириш ҳамда тармоқни янада ривожлантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish