Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошев Юсуф Шералиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нутқ сигналларига дастлабки ишлов бериш алгоритмлари», 
05.01.03 – Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т894.
Илмий раҳбар: Бабомурадов Озод Жураевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Олимжон Намозович, PhD.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли шароитларда ёзиб олинган нутқ сигналларини халақитларини камайтириш ва силлиқлаш,  частотали соҳаларига ишлов бериш,  нормаллаштириш ва сегментлаш алгоритмлари ҳамда дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халақитнинг спектрал зичлигини инобатга олган ҳолда нутқ сигналидаги халақитларни камайтириш ва силлиқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
экстремумларни тарқалиш қонуниятлари асосида нутқ жойлашган соҳани аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган; 
сигнал-халақит муносабатларини аниқлаш орқали нутқ частотали соҳаларига ишлов бериш усули такомиллаштирилган;
нутқ сигнали сифатига таъсир қилувчи омилларни инобатга олган ҳолда нормаллаштириш ва сегментлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
нутқ сигналини дискретлигини инобатга олган ҳолда шахсни овози асосида идентификациялаш ва нутқни таниб олиш масалаларини ечиш учун белгилар фазосини шакллантириш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Нутқ сигналларига дастлабки ишлов беришнинг мавжуд ҳамда таклиф этилган усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот асосида: 
нутқ сигналидаги халақитларни камайтириш ва силлиқлаш, нутқнинг частотали соҳаларига ишлов бериш ва таниб олиш масалаларини ечиш учун белгилар фазосини шакллантириш усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар ҳамда Қамаши туман ҳокимиятларида жорий қилинган 
(Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 33-8/7838-сон маълумотномаси). Натижада нутқ сигналларига дастлабки ишлов бериш, силлиқлаш, фильтрлаш, турли халақитлардан тозалаш орқали нутқни юқори аниқликда ифодаланилишини таъминлаш ва аудиомаълумотларни таҳлил қилиш учун кетадиган вақтни 15% га қисқартириш ва уни тушуниш самарадорлигини ўртача 20% га ошириш имконини берган;
нутқ сигналини нормаллаштириш ва сегментлаш, нутқ сигналларидаги халақитларни камайтириш, таниб олиш масалаларини ечиш учун белгилар фазосини шакллантириш, силлиқлаш усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро фуқаролик суди ҳамда Шаҳрисабз туман ички ишлар бошқармасида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 33-8/7838-сон маълумотномалари). Натижада аудио маълумотларни таҳлил қилиш учун кетадиган вақтни ўртача 15% қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish