Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидоятов Жахонгир Суратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда замонавий технологияларни қўллаган ҳолда аппендикуляр перитонитни хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib1013.
Илмий рахбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий кам инвазив технологияларни жорий этиш орқали болаларда ўткир асоратли аппендицитни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда ўткир асоратли аппендицитнинг турли хил намоён бўлиши ва клиник кечишининг хусусиятларига боғлиқ холда, лапароскопик аппендэктомияда конверсиянинг асосий патогенетик ва клиник хавф омиллари аниқланган;
ўткир асоратли аппендицит билан касалланган болаларда лапароскопик аралашувлар давомида очиқ аппендектомияга ўтиш хавфини оширувчи муҳим интраоперацион омиллар аниқланган;
болалардаги ўткир аппендицитнинг нафақат асоратли кечишини тасдиқловчи белгиларни, балки конверсион аппендэктомиянинг предикторларини аниқлашда компьютер томографиянинг юқори информативлиги кўрсатилган;
ўткир асоратланган аппендицитли болаларда «салбий» лапароскопияни камайтиришда конверсиянинг периоператив предикторларини аниқлашнинг аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда аппендикуляр перитонитни хирургик даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича бажарилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
«Болаларда ўткир асоратланган аппендицитда лапароскопик хирургия» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 8н-з/56-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар болаларда, айниқса касалликнинг гангреноз-перфоратив шакли бўлган беморлар гуруҳида, ўткир асоратланган аппендицитни даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-клиникасининг ҳамда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг болалар хирургияси бўлимлари амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 8н-з/56-сон маълумотномаси). Болаларда ўткир асоратланган аппендицитни хирургик даволашнинг тактик жиҳатларини такомиллаштириш эндовизуал хирургик фаолликни 59,2% дан 94,2% гача оширишга, конверсиялар частотасини 18,2% дан 10,6% гача, ўзига хос асоратлар частотасини эса 40% дан 7,9% гача камайтиришга, қониқарли натижалар улушини 57,7% дан 78,3% гача ошириш ҳамда қониқарсиз натижалар частотасини 9,2% дан 2,5% гача камайтиришга эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish