Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтамишев Музаффар Хикматхўжа ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Простата бези саратонини эрта ташхислашда трансректал биопсияга кўрсатмаларни ва услубни такомиллаштириш », 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2019.2.PhD/Tib1004.
Илмий рахбар: Гиясов Шухрат Искандарович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Тилляшайхов Мирзаголиб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бунданг Чесенг клиникаси (Корея Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биопсияни бажаришга мақбул кўрсатмаларни ишлаб чиқиш орқали простата бези саратонини эрта ташхислаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
простата бези саратони ташхисини қўйишда трансректал бармоқ билан ва ультратовушли текширув натижалари биопсия маълумотлари билан юқори даражада мос келиши, аммо қон зардобида простатик специфик антиген миқдори 20 нг/мл дан кам бўлганда, касалликнинг эрта ташхисланишига хисса қўшмаслиги исботланган;
простататик специфик антигеннинг 20 нг/мл гача бўлган даражасида PI-RADS-v.2 ягона тизими бўйича якуний тоифаларнинг ва хатар даражаларининг ажратилиши, патологик жараённинг жойлашган жойини белгилаш ва режалаштирилаётган биопсияни амалга ошириш бўйича ўтказиладиган простата безининг мультипараметрик магнит-резонанс томографиясининг ахборотлилигини оширишга ёрдам бериши аниқланган; 
PI-RADS-v.2 тизимининг тоифаси ва простатик специфик антигеннинг миқдорига боғлиқ холда сохта манфий натижалар эҳтимоллик даражасини аниқлаш билан простата безининг мультифокал трансректал биопсиясининг сезгирлиги ва спецификлиги кўрсаткичлари ўзгаришларининг патогномоник ҳусусиятларига аниқлик киритилган;
простата безининг мультифокал трансректал биопсиясини ўтказиш учун анал канали шиллиқ қаватининг махаллий анестезияси хамда простата безининг асоси ва чўққи сохасини перипростатик блокадасини бирга қўллаш йўли билан оғриқсизлантириш усули такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Простата бези саратонига шубха қилинган беморларни олиб боришда қиёсий ташхисот сифатини яхшилаш ва тактик жиҳатларини мақбуллаштириш бўйича бажарилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
«Простата безининг «трансректал систематик» ва «систематик билан бирга таргет» биопсиясини бажариш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 мартдаги 8н-3/52-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар простата безининг мультифокал трансректал биопсиясининг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришга ва простата бези саратонини эрта ташхислашнинг асосий талабларига мувофиқлигини таъминлашга имкон берган;
«Простата безининг трансректал мультифокал биопсияси олдидан самарали оғриқсизлантириш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 мартдаги 8н-3/52-сон маълумотномаси). Простата безининг асоси ва чўққи сохасини перипростатик блокадаси билан бирга анал канали шиллиқ қаватини мужассамлашган анестезияси усулини такомиллаштириш бўйича таклиф этилган тавсиялар трансректал биопсиянинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш, ташхисот вақтида оғриқ хисларини камайтириш ва беморлар хаёт сифатини ошириш имконини берган;
простата бези саратонини эрта ташхислаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, «Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ, 1-сон шахар клиник шифохонасининг урология бўлими ва Тиббий ходимлар касбий малакасини ривожлантириш марказининг урология кафедраси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 мартдаги 8н-3/52-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши мультипараметрик магнит-резонанс томография натижалари, қон зардобидаги простатик махсус антиген миқдори ва трансректал ультратовуш текширув натижалари асосида мультифокал трансректал биопсияни бажаришга мақбул кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ҳисобига, усулнинг ахборотлилигини 35,3% дан 75% гача ошириш, қайта биопсиялар ва муолажа билан боғлиқ бўлган ножўя инфекцион-яллиғланишли асоратлар сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish