Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаева Дилбар Абдукадыровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Джон Голсуорси адабий меросининг фалсафий таҳлили», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Fal200.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08    
Илмий раҳбар: Наврузова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абера Амоновна, фалсафа фанлари доктори, Рузметова Гулноз Мирахроровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Джон Голсуорсининг адабий меросини ижтимоий ва фалсафий таҳлил қилиш ҳамда мамлакатимиз манфаатларидан келиб чиқиб, ёшлар тарбиясида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Джон Голсуорси асарларидаги гўзаллик ва эркинлик категорияларининг диалектик алоқадорлиги, Гўзалликнинг эстетик моҳияти эзгулик, эркинлик, адолат каби ахлоқий категорияларга трансформацияланишуви ҳамда Эркинликнинг ахлоқий моҳияти гўзаллик ва улуғворлик эстетик категорияларига ҳамоҳанглиги мантиқий исботланган; 
ёзувчининг фалсафий дунёқараши Бергсон ва Спенсерни оламни билиш ва билмаслик, Худо ва табиатнинг бирлиги, инсон моҳияти тўғрисидаги фалсафий таълимотларининг онтологик ва антропологик хусусиятлари билан ўзаро таъсирда эканлиги фалсафий тезислари асосида далилланган;
ёзувчининг асарларида инсон борлиғининг мазмуни, цивилизациявий тараққиёт ва замонавий жамият маънавий мўлжаллари диалектикаси; урушнинг ижтимоий ҳодиса эканлиги; мулк ва ахлоқ муносабатлари каби ижтимоий-фалсафий муаммолар ижтимоий детерминизм тамойили контекстида тадқиқ этилганлиги илмий асосланган;
Джон Голсуорси ғояларининг илмий-техник тараққиёт шароитларида табиатни асрашга йўналтирилган экологик гуманизм; оила ва жамиятда аёлларнинг ижтимоий роли; адолат устуворлигини таъминлаш каби долзарб ахлоқий-фалсафий тамойилларни шакллантиришдаги ҳамда маҳкумлар ҳуқуқини таъминлашдаги тарбиявий аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Джон Голсуорсининг ижтимоий-фалсафий қарашларини тадқиқ қилишнинг илмий натижалари асосида: 
гўзаллик ва эркинлик категорияларининг диалектик алоқадорлиги, Гўзалликнинг эстетик моҳияти эзгулик, эркинлик, адолат каби ахлоқий категорияларга трансформацияланишуви ҳамда Эркинликнинг ахлоқий моҳияти гўзаллик ва улуғворлик эстетик категорияларига ҳамоҳанглигига оид илмий хулосалардан Бухоро муҳандислик-технология институтининг №АIF 2/20 «Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш ОТМ ўқитувчилари малакасини ошириш» лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 89-03-97-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўз-ўзини намоён этиши, ижодий фаолиятини таъминлашига, касбий ва шахсий мувафақиятини таъминлашга, шунингдек Ватанга содиқлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, бузғунчи ғояларга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга ва тўғри ҳаёт йўлини танлашга хизмат қилган;
ёзувчининг фалсафий дунёқараши Бергсон ва Спенсерни оламни билиш ва билмаслик, Худо ва табиатнинг бирлиги, инсон моҳияти тўғрисидаги фалсафий таълимотларининг онтологик ва антропологик хусусиятлари билан ўзаро таъсирда эканлигига оид таклифлар ва хулосалар «Голсуорсининг бадиий ижодиётидан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар» қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 89-03-97-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг Ғарб фалсафасини ўрганишга қизиқиши ортган ва ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантириш, ёшлар ўртасида билим даражасини ошириш учун назарий-методологик манба бўлиб хизмат қилган.
инсон борлиғининг мазмуни, цивилизациявий тараққиёт ва замонавий жамият маънавий мўлжаллари диалектикаси; урушнинг ижтимоий ҳодиса эканлиги; мулк ва ахлоқ муносабатлари каби ижтимоий-фалсафий муаммолар ижтимоий детерминизм тамойили контекстида тадқиқ этилганлигига оид хулоса ва тавсиялардан ЎзЛиДеП дастурини тайёрлашда ҳамда «START UP EXPORT», «START UP INVEST», «START UP INNOVATION» лойиҳалари доирасида фойдаланилган (ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2019 йил 20 декабрдаги 01-27/983-сонли маълумотномаси). Натижада тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёшларда адолат ва инсонпарварлик тамойилларини тарбиялаш учун мулкчиликнинг нафақат амалий, балки ахлоқий жиҳатларини ўргатишга имкон яратган; 
илмий-техник тараққиёт шароитларида табиатни асрашга йўналтирилган экологик гуманизм; оила ва жамиятда аёлларнинг ижтимоий роли; адолат устуворлигини таъминлаш каби долзарб ахлоқий-фалсафий тамойилларни шакллантиришдаги ҳамда маҳкумлар ҳуқуқини таъминлашдаги тарбиявий аҳамиятига оид хулоса ва таклифлардан Ёшлар иттифоқи томонидан «Джон Голсуорсининг экологик инсонпарварлиги», «Джон Голсуорси асарларидаги мулкчиликнинг маънавий жиҳатлари», «Ўзбек ёзувчилари Мукимий, Фитрат, Фуркат, Чўлпон ва инглиз ёзувчиси Джон Голсуорси асарларидаги ижтимоий муаммолар» мавзулари бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар сценарийларини тузишда фойдаланилган (Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 30 январдаги №04-13/388 сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ўзбекона ва ғарбона анъанавий қадриятларнинг қиёсий таҳлил қилиш кўникмасига ижобий таъсир кўрсатган, шунингдек жамиятда адолат тамойилини устуворлигига эришиш ва экологик маданиятни тарбиялашга имкон яратган;
ватанпарварлик, инсонпарварлик, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабат, шахс эркинлигига оид мулоҳазалар ва хулосалардан «Ассалом Бухоро», «Неделя», «Замондош» телекўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда ўз аксини топди (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 29 ноябрдаги №1/425-сонли маълумотномаси). Натижада бу замонавий ёшларнинг маънавий маданияти ва ахлоқини юксалтиришга хорижий адабиётга қизиқишни уйғотишга ҳамда табиатга эҳтиёткорона муносабат, аёлларни ҳурмат қилиш, инсон шаънини улуғлаш ҳам Шарқ, ҳам Ғарб жамиятига хос тамойил эканлигини англашга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish