Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўразбаева Маҳбуба Қадамбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳозирги ўзбек романчилигида аёл образи ва унинг қиёсий таҳлили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2018.3.PhD/ Fil 541
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: 
Қаҳрамонов Қурдош Ялгашевич,филология фанлари доктори, пофессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019. Fil.46.01 
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Носиров Азмиддин  Нормаматович, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳозирги ўзбек романчилигида аёл образининг яратилиши масаласини қиёсий аспектда ўрганиб, умумбашарий ва миллий қадриятларни ўзида мужассамлаштирган,  маънан ва руҳан янгиланаётган қаҳрамонлар сифатида ўзлигини намоён этувчи жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср ўзбек реалистик адабиётидаги севимли маъшуқа, меҳрибон она, ижтимоий ҳаётга боғланиб қолган жафокаш аёлнинг 80-йилларга келиб маишатпарастлик ва манфаатпарастлик каби салбий жиҳатлари билан акс этган образ сифатида тасвирлана бошлагани кўрсатиб берилган;
мустақиллик даври романчилигида адибалар романларидаги аёллар образи характер хусусиятига кўра беш гуруҳга ажратиб таснифланган; 
Тоғай Мурод романларидаги аёл қаҳрамонлар шўро даври адабиётида акс этган аёлнинг кўтаринки образларига зид тимсол сифатида намоён бўлиши асосланган;
Н.Норқобилов асарларидаги аёллар образида миллий ва маҳаллий колорит (адиб болалиги кечган юрт) ҳамда халқ достонлари аёл қаҳрамонларига хос хусусиятлар аниқланган;
Луқмон Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” романини инглиз адиби Чарльз Диккенснинг “Катта умидлар” романига қиёслаш орқали аёл тимсолидаги умуминсоний ва миллий хусусиятлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек романчилигида аёл образи ва унинг қиёсий тадқиқи натижалари  асосида:
аёл образининг яратилиши ҳамда рус, европа ва МДҲ давлатлар адабиётшунослигида ўрганилиши, унинг назарий илмий-эстетик асослари, сўнгги давр ўзбек романчилигида аёл образи, глобаллашув жараёнида ўзгараётган руҳий олами манзараларининг бадиий адабиётда ифодаланишига доир хулосалардан ОТ-Ф1-80 “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги №3/1255-2450 маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши туфайли лойиҳа аёл образининг жаҳон  ва ўзбек адабиётидаги глобал моҳиятига оид янги қарашлар билан бойитилган;
ХХ аср ўзбек адабиётида ижтимоийлашган аёллар образининг адабиётда ифодаланиши ОТ-Ф1-77 “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланган (Фанлар академиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги №3/1255-2450 маълумотномаси). Натижада ХХ аср ўзбек романларида аёл образини яратишнинг тизимли талқинларини юзага келтириш борасида муайян хулосаларга келинган;
Истиқлол йилларида яратилган аёллар образи хусусида Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалидаги “Адабий жараён” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” каналининг 2020 йил 13 октябрдаги 01-16/100-сонли маълумотномаси). Натижада томошабинлар Н.Норқобилов, Л.Бўрихон романларида тасвирланганаёллар образининг характер хусусиятлари, фожиаси омиллари билан яқиндан танишишларига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish