Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Шахноза Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий тизимни модернизациялаштириш жараёнида ахборот алмашинуви маданияти»,  22.00.02 – «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи» (социология фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Sots13.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Сеитов Азамат Пулатович, социология фанлари доктори (DSc); Қуронов Муҳаммаджон,педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ижтимоий тизимни модернизациялаштириш жараёнида ахборот алмашинуви маданиятининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларини аниқлаш орқали уни ривожлантириш йўлларини тизимли тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда ахборот алмашинуви маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришда  аҳоли турли табақалари вакилларининг ахборот саводхонлигининг амалдаги ҳолати   ва  превинтив (мавзуларга олдиндан тайёрланиш, бирламчи фикрдан кутилувчи хавф ва таҳдидларни ҳисобга олиш, кутилаётган натижаларни таҳлил этиш) имкониятлари  очиб берилган;
ахборот алмашинувининг регулятив функцияси (мулоқот жараёнида шахс ўзи ва мулоқот шеригининг хатти-ҳаракатларини тартибга солиши, ўзаро таъсирга киришишда ижобий натижаларни кўзлаши, бирдамлик, кескинликни юмшатишга эриша олиши) очиб берилган;
ахборот алмашинувининг миллий-ментал, ёш, жинс, ҳаётий тажриба ҳамда ижтимоий хусусиятларини ҳисобга олиш асосидаги ёндашув  китобхонлик маданияти даражасини такомиллаштиришга бевосита таъсир этиши асосланган;
таълим соҳасида кечаётган трансформацион жараёнларда ахборот алмашинуви маданияти кредит-модуль асосидаги таълим тизимига ижобий таъсир кўрсатиши, талабанинг маълумот ва матнни ўзлаштиришда гуруҳдошлари, устозлари билан фаол ҳамкорлик қилишга эришиши,   таълим материалларини  жамоавий ўзлаштириш   (ахборотни гуруҳий муҳокама этиш,  маълумотнинг ижобий ва салбий жиҳатларини фарқлаш, прагматик хусусиятларини асослаш)  имкониятлари асосланган;
ахборот алмашинувининг микро, мезо, макро даражалари аниқланиб, унинг шахс ва жамият ривожланиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ижтимоий тизимни модернизациялаштириш жараёнида ахборот алмашинуви маданиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ёшлар, аҳоли турли табақалари вакилларининг ахборот саводхонлигини ошириш, уларнинг ахборот алмашинуви маданиятини шакллантириш, ривожлантириш ва ахборот маданиятига таъсирни превинтив (мавзуларга олдиндан тайёрланиш, бирламчи фикрдан кутилувчи хавф ва таҳдидларни ҳисобга олиш, натижаларни таҳлил этиш) баҳолаш имкони бўйича замонавий ахборот-кутубхона технологиялари асосида ахборот-кутубхона кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» ги ПҚ-4354-сонли қарори билан тасдиқланган “2019–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш Концепцияси” нинг Маданият вазирлиги доирасида бажарилиши лозим бўлган 3-боб 15 ва 21-хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 01-12-10-1645-cон маълумотномаси) Натижада, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ахборот-кутубхона муассасаларининг ривожланиши ҳамда ахборот, маданий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи ягона ахборот-кутубхона тармоғини яратишга имкон берган; шунингдек, ахборот-кутубхона муассасалари томонидан турли таълим, ижтимоий гуруҳлар, ёш тоифаларидаги фойдаланувчиларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга онлайн тарзда ҳамда мослашувчан ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиши асослаб берилган; Маданият вазирлиги таркибидаги Кўзи ожизлар кутубхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларни махсус компьютер ва бошқа техника билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот-кутубхона муассасаларидан фойдаланишга имконияти чекланган фуқаролар (шунингдек, ногиронлиги бор шахслар) учун интернет тармоғи орқали аудио кутубхона хизматини  самарали ташкил этишда фойдаланилган;
ахборот алмашинувининг миллий-ментал, ёш, жинс, ҳаётий тажриба ҳамда ижтимоий хусусиятларини ҳисобга олиш асосидаги ёндашув,  китобхонлик маданияти даражасини такомиллаштиришга оид илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017-2020 йилларда амалга оширилган амалий тадқиқотлар лойиҳаси доирасида: «Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш» мавзусидагидавлат грантини амалга оширишда фойдаланилган (Республика  Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 11 июлдаги 02-09-949–сон далолатномаси). Натижада, илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2018-2019 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятига татбиқ этилган. Бу, ўз навбатида, ёшлар ахборот маданиятининг шаклланишига салбий таъсир қилувчи омилларни аниқлаш, бартараф қилиш борасидаги илмий ёндашувларни бойтиш учун хизмат қилган; 
таълим соҳасида кечаётган трансформацион жараёнларда ахборот алмашинуви маданиятининг кредит-модуль асосидаги таълим тизимига  ижобий таъсир кўрсатиши, талабанинг маълумот ва матнни ўзлаштиришда гуруҳдошлари, устозлари билан фаол ҳамкорлик қилишга эришиши, таълим материалларини жамоавий ўзлаштириши (ахборотни гуруҳий муҳокама этиш, маълумотнинг ижобий ва салбий жиҳатларини фарқлаш, прагматик хусусиятларини асослаш) га ҳамда таълим cифатини такомиллаштириш жараёнида ахборот алмашинуви маданиятини аҳамиятига доир таклифлардан 2018-2020 йилларда амалга оширилган «Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш (ИИР) ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш» (Грант ПЗ-2017093020) мавзуси доирасидаги илмий-тадқиқот дастурларида назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 89-03-1374-сон маълумотномаси). Натижада, жамоат ташкилотлари, илмий текшириш институтлари, олий таълим муассасалари ҳамда ОАВ билан хамкорликда ахборот маданияти ва саводхонлиги борасидаги маълумотлар алмашинуви платформасини ишлаб чиқиш орқали ёшлар орасида ахборот маданияти даражасини  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ахборот алмашинувининг регулятив функцияси (мулоқот жараёнида шахс хатти-ҳаракатларининг тартибга солиниши, ўзаро таъсирга киришишда ижобий натижаларни кўзлаши, бирдамлик, кескинликни юмшатишга эриша олиши) илмий асосланиши ҳамда олий таълим муассасаларида жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланиш методикасини яратиш борасидаги илмий хулосалар асосидаги таклифлар талаба ёшлар орасида ахборот маданияти даражасини такомиллаштиришга бевосита таъсир этишини аниқлаш имконини берган; 
ахборот алмашинувининг  микро, мезо, макро даражалари аниқланиб, унинг шахс ва жамият ривожланиши учун  асосий омил бўлиб хизмат қилиши бўйича хулосалар асослаб берилиши «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқотларда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2019 йил 18 мартдаги 01-16/102-сон маълумотномаси). Мазкур натижалардан фойдаланиш, ёшлар ўртасида ахборот алмашинуви маданиятининг шаклланганлик ҳолатини аниқлаш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда узлуксиз таълим тизимига ахборот саводхонлиги бўйича йўриқнома ва стандартларни шакллантиришда ўз самарасини кўрсатган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish