Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбоев Туранинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг концептуал-методологик масалалари», 23.00.01 – Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий таълимотлар тарихи ва методологияси 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Siyos20
Илмий маслаҳатчи: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар: Ғойибназаров  Шуҳрат  Ғойибназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсоният тарихий цивилизацияси тараққиёти сиёсий тафаккурида фуқаролик жамияти ғоясининг генезиси ва шаклланиш эволюцияси босқичларини ҳамда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг концептуал-методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конституциявийлик, легаллик, легитимлик, плюрализм ва толерантлик принциплари демократик жамиятни модернизациялаш жараёнида фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг концептуал-методологик тамойили эканлиги очиб берилган;
фуқаролик жамиятининг генезиси ва ривожланиши тўғрисидаги қарашлар, ғоялар, концепциялар ижтимоий муносабатларнинг ривожланиш даражаси билан боғлиқ ҳолда шахс, социал гуруҳларнинг эркинлиги, ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ўзида ифодалаши илмий асосланган;
фуқаролик жамиятининг Ўзбекистонга хос хусусиятлари иқтисодий соҳада (бозор муносабатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги), сиёсий соҳада (сайланган раҳбарларларга ишонч), маънавий соҳада (ижтимоий босиқлик) ҳарактерли белгилари  ва амал қилиш принциплари (халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги)нинг сиёсий-фалсафий моҳияти очиб берилган;
сўнгги йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш жараёнларида  давлат идораларининг халқ учун хизмат қилиши ва уни амалга ошириш механизмларининг (Халқ қабулхоналари, Давлат хизматлари агентлиги кабилар) жорий этилиши мамлакатимизда демократик тараққиётнинг ўзига хос янги босқичи эканлиги илмий асосланган;
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишида оила, маҳалла ва ёшларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, фуқаролик жамиятининг ўзига хос негизи ва институционал асоси эканлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари жорий қилиниши фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг концептуал-методологик масалалари бўйича ишлаб чиқилган илмий ҳулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
конституциявийлик, легаллик, легитимлик, плюрализм ва толерантлик принциплари демократик жамиятни модернизациялаш жараёнида фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг концептуал-методологик тамойили эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсати билан нашр этилган “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” (рус тилида) дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи, нашр рухсатномаси № 89-03-4371). Мазкур назарий хулосалар дарсликда ўз ифодасини топган ва унинг мукаммаллашишига катта хисса қўшган;   
фуқаролик жамиятининг генезиси ва ривожланиши тўғрисидаги қарашлар, ғоялар, концепциялар ижтимоий муносабатларнинг ривожланиш даражаси билан боғлиқ ҳолда шахс, социал гуруҳларнинг эркинлиги, ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ўзида ифодалашига доир илмий  хулосалари эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсати билан нашр этилган “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” (рус тилида) дарслигида ўзининг амалий ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи, нашр рухсатномаси № 89-03-4371). Мазкур назарий хулосаларнинг дарсликда ўз ифодасини топганлиги унинг назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилган;  
фуқаролик жамиятининг Ўзбекистонга хос хусусиятлари иқтисодий соҳада (бозор муносабатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги), сиёсий соҳада (сайланган раҳбарларларга ишонч), маънавий соҳада (ижтимоий босиқлик) ҳарактерли белгилари  ва амал қилиш принциплари (халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги)нинг сиёсий-фалсафий моҳияти очиб берилганлигига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказида тайёрланган “Янги Ўзбекистон” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 15 октябрдаги 03-/07/-880-сонли далолатномаси). Мазкур хулоса ва тавсиялар Марказ томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигининг ошишига хисса қўшган; 
сўнгги йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш жараёнларида  давлат идораларининг халқ учун хизмат қилиши ва уни амалга ошириш механизмларининг (Халқ қабулхоналари, Давлат хизматлари агентлиги кабилар) жорий этилиши мамлакатимизда демократик тараққиётнинг ўзига хос янги босқичи эканлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсати билан нашр этилган“Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” (рус тилида) дарслигида ўзининг амалий ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи, нашр рухсатномаси № 89-03-4371). Мазкур назарий хулосаларнинг дарсликда ўз ифодасини топганлиги унинг назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилган;   
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишида оила, маҳалла ва ёшларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, фуқаролик жамиятининг ўзига хос негизи ва институционал асоси эканлигига доир илмий янгилигидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Низомининг 3.3 “Ижтимоий ҳимоя ва ёшларни қўллаб-қувватлаш” ва 4.2 “Коррупцияга қарши кураш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш” бандлариниишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2021 йил 5 январдаги 1/-11 сонли маълумотномаси). Ушбу хулоса ва таклифлар партия Низомининг замонавийлашувига ва партиянинг коррупцияга қарши курашдаги фаолияти таъсирчанлигининг ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish