Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилов Насим Камоловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ асрнинг охири ва ХХI аср бошлари достончилик анъаналарининг сақланиш ҳолати”, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2018.1.DSc/Fil111
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
Илмий маслаҳатчи: Тўра Мирзаев, филология фанлари доктори, академик.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Dsc.02/30.12.2019.Fil.46.02 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Алламбергенов Кесенбай, филология фанлари доктори, профессор; Эшонқулов Жоппор Салиевич, филология фанлари доктори, профессор; Сариев Санъат Матчонбаевич, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бахшичилик ва достончилик санъатининг ўзига хослиги, бугунги сақланиш ҳолати, эпик анъаналарнинг жонланиши ва тарқоқ сюжетлар эволюциясида бахши маҳоратининг ўрни, халқ достонлари оғзаки ижро усули ва шаклларидаги ўзгаришлар, бахшилар репертуарида терма ижодкорлиги ва индивидуал ижронинг кучайиб бориш омиллари, достон ижро этишда парчаланиш ва унинг профессионал саҳнага кўчиш усуллари ҳамда ҳозирги жонли оғзаки анъаналарнинг сақланишида эпик хотира, билим ва дунёқарашнинг ўрнини очиб беришдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Ўзбекистон бахшиларининг ижодий фаолияти мисолида ижтимоий-маданий воқеликнинг жонли эпик анъанага таъсири туфайли достончиликда сўниш жараёни юзага келиши ва бахшилар эпик репертуарида индивидуал ижодкорликнинг кучайиб бориши натижасида достон ижрочилигида анъананинг узилиш ҳолати рўй бериши исботланган; 
бахшичилик санъатининг ривожланиши ва жонли ижро ҳолатини сақлаб қолишга достончилик марказлари-мактаблари фаолиятидаги эпик анъана изчиллиги, бахши-шоирлар эпик репертуарининг муттасил бойиб бориши ва устоз-шогирд муносабатларининг давомийлиги асос бўлганлиги аниқланган;
Қодир бахшининг достончилик фаолиятини таҳлил қилиш асосида бахшичилик санъатининг сақланиши ҳамда эпик анъананинг қайта жонланиши эпик хотира, билим ва дунёқарашнинг тикланиши билан бевосита алоқадорлиги далилланган;
Эпосни ўзлаштиришда барқарор узвийликнинг давом этмаганлиги бахшилар ижросида индивидуал ижодкорликнинг кучайиши, достончиликда анъананинг бузилиши ва сохта достонларнинг эпик билим таназзулига олиб келаётган ҳолатлар репертуарда ясама, сунъий достонларни шакллантириб, бошқа достонларнинг яратилишига сабаб бўлаётганлиги илмий асосланган;
бахшилар ижросида терма ижодкорлигининг кучайиб бориши, достонларда тўртлик ва бешлик банд тузилишининг қатъийлашиши жонли оғзаки анъананинг сўниши жараёнига хос ҳолатлар эканлиги далилланган ҳамда бунда достон матнининг бузилиш ҳолатлари, сохта достонларнинг юзага келиши эпик билим таназзулига сабаб бўлиши “Алпомиш” достони сюжети асосида индивидуал достон ижро этиш ҳолатлари мисолида асосланган;
достон ижроси ва куйларининг профессионаллашуви ҳамда бахшичилик санъатининг саҳнавий талқинга кўчиши Жанубий Ўзбекистон эпик анъанасининг ҳозирги ҳолатига хос асосий хусусият эканлиги кўрсатилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
бахшичилик санъатининг ўзига хослиги, достон ва унинг турлари, жанр хусусиятлари, халқ достонлари ижро шакли ва усуллари, бунда бахши шахси ва унинг ижрочилик маҳорати, қаҳрамонлик достонининг ғоявий-бадиий талқини, образлар таркиби, бахши-шоирлар ва достончилик мактабларидаги ўрни масаласига доир илмий-назарий хулосаларидан Термиз давлат университетида бажарилган И-2013-54-рақамли “Ўзбекистонда бахшичилик санъатининг шаклланиши ва тараққиёти тарихи” мавзусидаги инновация лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3642-сон маълумотномаси). Натижада достончилик мактабларининг ижро усуллари, халқ достонларининг турлари, “Алпомиш” достонининг версия ва вариантлари, достон ижросида дўмбира куйларининг ўрни масаласига доир янги илмий қарашлар асосланишига эришилган;
фольклор асарларида халқ маънавий оламининг бадиий ифода этилиши, халқ достонларида ҳаётий воқелик ва ижтимоий муносабатларнинг ўрни, бахши-шоирлар ижодининг ҳозирги маънавий-маданий тараққиётдаги аҳамиятига доир таҳлилий умумлашмалари Қарши давлат университетида бажарилган ОТ-Ф8-002-рақамли “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3642-сонли маълумотномаси). Натижада халқ достонларининг шахс ижтимоий қиёфасининг шаклланишига таъсири ва унинг бадиий-эстетик тафаккурини ўстиришдаги ўрнини кўрсатишга эришилган;
достонлар сюжети, мотив ва образларининг генезиси,  шаклланиши, бахши ижрочилигининг генезиси архаик фольклор ва мифологик эътиқодлар билан боғлиқлигига доир илмий-назарий қарашларидан Навоий давлат педагогика институтида бажарилган Ф1-ХТ-0-19919-рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3642-сонли маълумотномаси). Натижада эпик сюжет, мотив ва образларнинг юзага келишида дастлаб мифологик сюжетларнинг ўрни мавжудлиги, мифопоэтик тафаккурнинг халқ достонлари сюжети шаклланишида тутган ўрнини аниқлашга эришилган; 
достонларнинг халқ педагогикаси билан алоқадорлиги ва достончилик анъаналарида умуминсоний қадриятларнинг акс этишига доир илмий қарашларидан Навоий давлат педагогика институтида бажарилган ХТ-Ф2-004-рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги ёш олимлар фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3642-сонли маълумотномаси). Натижада ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида халқ достонларидаги бадиий воситалардан фойдаланишнинг педагогик асосларига доир илмий қарашларни такомиллаштириш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
достончилик санъатининг ҳозирги сақланиш ҳолати ва бахши-шоирлар ижодий фаолиятида юз бераётган ўзгаришлар, устоз-шогирдлик анъаналарининг эпик хотиранинг давомийлигида тутган ўрни, бахшичиликнинг замонавий ижро усуллари ва саҳнавий талқинларига доир илмий қарашларидан “Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё” бўлимининг “Файзли кун” телекўрсатуви ва “Илму маърифат” радиоэшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё” телевидениесининг 2020 йил 8 ва 9 сентябрдаги 689 ҳамда 741-сонли маълумотномалари). Натижада бахшилар ижросининг маърифий-эстетик аҳамияти, достонларнинг ёш авлод дунёқараши ва тафаккурини ўстиришдаги ўрни, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашда муҳим ўрин тутиши, фольклор намуналарининг юксак тарбиявий аҳамияти ҳақидаги илмий қарашларни кенг кўламда оммалаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish