Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмайлов Даулетбай Узакбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўр тупроқ шароитида тупроқ унумдорлигини оширувчи қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимини ишлаб чиқиш (Қорақалпоғистон Республикаси шароитида)”, 06.01.01-Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx651.
Илмий раҳбар: Намозов Фазлиддин Бахромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ўразматов Насбжон қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси ўтлоқли-аллювиал шўрланган тупроқлари шароитида тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ҳамда ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосилини таъминловчи қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларини илмий асосда ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг ўтлоқли аллювиал, шўрланган тупроқлари шароитида муттасил ғўза, кузги буғдой, такрорий экинлар мош, кунжут, жўхори; оралиқ экин мошнинг органик қолдиқлари ҳисобига тупроқдаги гумус миқдори ортганлиги аниқланган;
кузги буғдой, такрорий ва оралиқ экинларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишда қисқа навбатли алмашлаб экиш (1:2) тизимлари қўлланилиши тупроқнинг ҳажм массаси, ғоваклиги ва сув ўтказувчанлик хоссаларига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган;
кузги буғдой анғизига такрорий экинлар: мош, кунжут, жўхори ҳамда оралиқ экин сифатида мош-унга қўшимча маъдан ўғитларнинг қўлланилиши ғўзани ўсиш, ривожланиши ва ҳосилдорлигига ижобий таъсири аниқланган;
тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда ошириш ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири бўйича қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасининг ўтлоқли аллювиал шўрланган тупроқлари шароитида тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Кегейли ва Чимбой туманлари фермер хўжаликлари учун ўтлоқи аллювиал шўрланган тупроқлари шароитида “Ғўза ҳосилдорлигини оширишда такрорий ва оралиқ экинларни қўллаш бўйича” номли тавсиянома тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 03/06-2550-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли ва Чимбой туман фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Кегейли туманининг ўтлоқли аллювиал шўрланган тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимининг 1:2, ғалла: ғўза, кузги буғдойдан кейин такрорий экин + оралиқ экин экилиб унга қўшимча 20 т/га маҳаллий ўғит қўлланилиб, ундан сўнг икки йил ғўза экиш бўйича жами 464 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрдаги 02/07-2444 сонли маълумотномаси). Натижада ғўзадан ишлаб чиқариш шароитига нисбатан 2-5 ц/га қўшимча ҳосил етиштирилиб, ҳар бир гектардан олинган соф даромад 800-1460 минг сўмни ташкил этган;
Чимбой туманининг ўтлоқли аллювиал шўрланган тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимини ишлаб чиқишда, яъни 1:2, ғалла: ғўза, кузги буғдойдан кейин такрорий экин+оралиқ экин экилиб унга қўшимча 20 т/га маҳаллий ўғит қўлланилиб, ундан сўнг икки йил ғўза экиш бўйича жами 660 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрдаги 02/07-2444 сонли маълумотномаси). Натижада ғўзадан ишлаб чиқариш шароитига нисбатан 3-5 ц/га қўшимча ҳосил етиштирилиб, ҳар бир гектардан олинган соф даромад 750-1340 минг сўмни  ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish