Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойназаров Одил Шарофовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўрта ва ингичка толали ғўза навларининг парваришлаш агротехнологияси элементларини ишлаб чиқиш (Сурхондарё вилоятининг  ўтлоқлашиб бораётган оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.01-Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4. PhD/Qх154.
Илмий раҳбар: Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05.30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Ўразматов Назиржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Ҳасанов Махсуд Марифович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ўрта толали ген-нокаут усулида яратилган, Порлоқ-1 ва янги ингичка толали СТ-1651 ғўза навларини парваришлаш агротехникаси элементларининг мақбул кўчат қалинлиги, ўғит меъёрлари ва суғориш тартибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё вилоятининг сизот сувлари сатҳи 1,5-2,0 метрда жойлашган, оч тусли бўз тупроқлари шароитида ген-нокаут усулида яратилган  Порлоқ-1 ҳамда ингичка толали СТ-1651 ғўза навларидан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда кўчат қалинлиги гектарига 110-120 минг тупда, суғориш тизими 0-2-1 да ўрта толали Порлоқ-1 навида N200 P140 K100 кг/га, янги ингичка толали СТ-1651 нави учун эса гектарига N230 P160 K115 кг минерал ўғит қўллаш меъёри ишлаб чиқилган;
ўрта толали Порлоқ-1, ингичка толали СТ-1651 ғўза навларининг мақбул ўсиш ривожланиши учун гектарига кўчат қалинлиги 110-120 минг туп қолдириш мақбуллиги  аниқланган;
ўрганилган ғўза навларидан, юқори ва сифатли ҳосил олиш учун мавсумий минерал  ўғитлар  меъёри ўрта толали Порлоқ-1 навида N200 P140 K100 кг/га, ингичка толали СТ-1651 нави учун эса гектарига N230 P160 K115 кг/га қўллаш етарли эканлиги аниқланган;
сизот сувлари сатҳи 1,5-2,0 метрда жойлашган, оч тусли бўз тупроқлар шароитида ўрта толали Порлоқ-1 ҳамда ингичка толали СТ-1651 ғўза навлари суғоришда етарли намлик тўпланиши учун тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% да 0-2-1 тизимда суғориш ўтказилиши мақбул эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида янги ўрта ва ингичка толали ғўза навларидан юқори пахта ҳосили олишда мақбул кўчат қалинлиги, минерал ўғит меъёрлари ҳамда суғориш тартиблари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
ўрта ва ингичка толали ғўза навларидан юқори пахта ҳосили олиш агротадбирлари асосида «Сурхондарё вилояти оч тусли бўз тупроқларида янги ўрта толали Порлоқ-1 ва ингичка толали СТ-1651 ғўза навларини етиштириш агротадбирлари тўғрисида тавсиянома» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 02/020-3998-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Сурхондарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида фермер хўжаликлари учун ўрта толали Порлоқ-1 ва ингичка толали СТ-1651 ғўза навларидан юқори ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Порлоқ-1 навидан юқори пахта ҳосили етиштириш агротехнологияси суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-75-65% да ўтказилиб, минерал озиқлантиришнинг N200P140K100 кг/га меъёрлари Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 173,5 гектарга, Ангор туманида 45 гектарга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 02/020-3998-сон маълумотномаси). Натижада ғўза навидан гектаридан 4,3-5,7 центнергача қўшимча ҳосил олишга эришилган; 
ғўзанинг янги ингичка толали СТ-1651 навини парваришлаш агротехнологияси суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-75-65% да, минерал озиқлантиришнинг эса N230P160K115 кг/га меъёрда қўллаш Сурхондарё вилоятининг Музрабод туманида 115,7 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 02/020-3998-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ғўза навидан 4,9-6,3 ц/га қўшимча ҳосил олиниб, ишлаб чиқариш шароитида рентабеллик даражаси 37,6 % ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish