Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиева Ирода Мирсоли қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гестацион қандли диабет ривожланишида биомаркерлар  ўрнини баҳолаш» 14.00.03 – Эндокринология, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1398.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббмёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-метаболик предикторлари ва биокимёвий маркерларини аниқлашдан орқали ҳомиладорларда гестацион қандли диабет ривожланиш хавфини башоратлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник-анамнестик, метаболик ва биокимёвий маркерларни гестацион қандли диабет ривожланишини башоратлашдаги  аҳамияти исботланган;
гестацион қандли диабет хавфи ортишида лаборатор биомаркерларнинг (ЖГБГ, С реактив оқсил, ферритин ва витамин Д) инсулинрезистентлик кўрсаткичлари билан боғлиқлиги асосланган;  
илк бор наслий мойиллик, хомиладорлар ёши, чақалоқ вазни, юқори паритет ва елка ўрта учдан бир қисмининг айланаси каби клиник биомаркерларни гестацион қандли диабет ривожланишидаги башоратловчи белгилар сифатида аниқланган;
гестацион қандли диабетда ҳомиладорлик ва туғруқ асоратларини ўз вақтида аниқлаш ва частоталарини пасайтириш имконини берувчи ва гестацион қандли диабет ривожланишини башоратловчи параметрлари йўл харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳомиладорларда хавфни башоратлаш моделини ишлаб чиқиш учун гестацион қандли диабетнинг клиник-метаболик предикторлари ва биокимёвий маркерларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг олинган  илмий натижалари асосида:
“Д витамин  ва гестацион қандли диабет” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 8н-д/144-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома хомиладор аёлларда витамин Д етишмовчилигини меъёрлаштириш йўли билан гестацион қандли диабет ривожланишини олдини олиш имконини берган;  
гестацион қандли диабет ривожланиш хавфи бўлган ҳомиладор аёллардаги миқдорини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилоят эндокринологик диспансери ва Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2020 йил 17 декабрдаги 8н-з/197-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши она ва болаларда 2 тип қандли диабетни ривожланиш хавфини камайтиришга,  эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самародорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish