Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаханова Наргиза  Нусратуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ўткир лимфобласт лейкозлар билан касалланган болаларда гемостаз тизими бузилишининг молекуляр-биологик механизми ва тромбогеморагик асоратларни прогнозлаш”, 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.РhD/Tib729
Илмий маслаҳатчи: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудов Рустам Султонович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маткаримова Дилфуза Сабуровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир лимфобласт лейкоз билан касалланган болаларда, гемостаз тизимининг турли хил бўғинидаги бузилиш механизмларидаги молекуляр-биологик омилларнинг ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир лимфобласт лейкоз билан хасталанган болаларда, тромбогеморрагик асоратларни ривожланишига олиб келувчи гемостаз тизимининг геморагик синдром, қон кетишлар каби бузилишлари аниқланган;
геморрагик синдром ва турли оғирлик даражасидаги тромбоцитопения билан асоратланган ўткир лимфобласт лейкоз билан касалланган болаларга хос бўлган гемограмма ва гемостазиограмма кўрсаткичлари бахоланган;
илк маротаба турли яққолликдаги клиник кўринишли, гемостаз тизими бузилишлари мавжуд бўлган ЎЛЛ билан хасталанган болаларда MTHFR(rs1801133), MTRR(rs1801394), MTR(rs1805087) ва PAI-1(rs1799768) полиморф генларининг генотипик вариантлари ва аллелларининг клиник ривожланиш хавфи юқорилиги  даражаси исботланган;
тромбогеморрагик асоратлар ривожланишида молекуляр генетик маркерларининг: MTGFR + MTRR, MTGFR + PAI-1, MTGFR + MTRR+PAI-1 таъсири бахоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир лимфобласт лейкоз билан оғриган болаларда тромбогеморрагик асоратларни ривожланиш хавфи мезонларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўткир лейкоз билан хасталанган болаларда тромбогеморрагик асоратлари хафвини прогнозлаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 октябдаги 8н-д/126-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ўткир лейкоз билан касалланган болаларда тромбогеморрагик асоратлар юзага келиш хавфини баҳолашда гематологик, гемостазиологик ва молекуляр-генетик мезонлар ҳисобланган маркерларни аниқлаш имконини берган.
Ўткир лимфобласт лейкоз билан хасталанган болаларда тромбогеморрагик асоратлар хавфини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар, тиббиёт амалиётига, жумладан Тошкент шахрининг 3-болалар клиник шифохонаси, Хоразм вилоят  кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 8н-з/13–сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ қилиниши, ўткир лейкоз билан хасталанган болаларда тромбогеморрагик асоратларни ривожланиш хавфини олдиндан аниқлаш ва эрта ташхис қўйиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish