Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуразакова Дилбар Содиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон вилоятида яшовчи аёлларда субклиник гипотиреоз,  даволашнинг  кардиоваскуляр  хавф омилларига  таъсири», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib541.
Илмий раҳбарлар: Исмаилов Сайдиганиходжа Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар:  Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиханова  Нодира Миршавкатовна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: Андижон вилоятида истиқомат қилувчи аёллар орасида субклиник гипотиреоз тарқалганлиги, даволашнинг кардиоваскуляр хавф омиллари ва ҳаёт сифатига таъсирини бахолашдан  иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор  гипофизнинг тиреотроп  гормон  даражасига боғлиқ  холда аёлларда гормонал, биохимик кўрсаткичлар,  эндотелий дисфункцияси  ва хаёт сифати  ўзгариши асосланган;
клиник–гормонал кўрсаткичларнинг кардиоваскуляр хавф омилларининг (СГ ва МГда юрак қон томир касаллилар ривожланиш хавфи юқорилигидан дарак берувчи  эндотелийга боғлиқ вазодилатация пасайиши липид алмашинувида  миқдорий ва сифатли  ўзгаришлар)  ортиши  билан ўзаро  боғлиқлиги  баҳоланган; 
левотироксинли ўринбосар давонинг СГ ва МГ мавжуд аёлларда   липид алмашинуви кўрсаткичларига (мақсадли қийматларига эришув),  қон томирлар эндотелий фаолиятига ( елка артерияси диаметри  кўрсаткичи ишончли ўсиши) ижобий таъсири  исботланган;
СГ ва МГ да левотироксинли  ўринбосувчи   давонинг  ўз вақтида  тўғри танлаш ва олиб бориш,  аёллар хаёт сифатининг жисмоний ва психик компонентларига  ижобий таъсири  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёлларда субклиник гипотиреозни аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Субклиник гипотиреоз ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрдаги н-р/274-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома субклиник гипотиреозни ўз вақтида аниқлаш чораларини такомиллаштириш, ташхислаш-даволаш тактикасини мувофиқлаштириш, кардиоваскуляр асоратлар ривожланиш хавфи ва манифестли гипотиреознинг учраш сонини камайтириш имконини берган; 
Субклиник  гипотиреоз  билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилояти эндокринология диспансери  тиреидология бўлими ва Андижон вилояти Андижон туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги н-з/191-сон маълумотномаси). Олинган натижалар субклиник гипотиреозни эрта ташхислаш ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш йўлларини оптималлаштириш, реабилитация муддатларини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish