Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушназарова Маъмура Нодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2020.2PhD/Ped1733.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Гулсанам  Нематовна, педагогика фанлари бўйича  фалсафа доктори (PhD),  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,  PhD. 12/30.12.2019.Ped.80.01. 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, доцент Рискулова Камола Джуммаевна; психология фанлари номзоди, доцент Закиров Алишер Акбарович.
Етакчи ташкилот : Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш жараёнининг услубий-дидактик таъминоти интегратив ва дифференциал ёндашувларга таяниб, мутахассис шахсини шакллантириш соҳаларини субъект-субъект муносабатларига асосланган мустақил ўз-ўзини ривожлантиришнинг қайта алоқаси ва узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели интеллектуаллик ва коммуникативлик тамойилларига мувофиқ мутахассисликка нисбатан “Илк қадам” таянч дастури ва “Илмга йўл” вариатив дастурида белгиланган талаблар билан узлуксиз малака ошириш жараёнини ташкил этишнинг кооператив ҳамкорлиги асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини такомиллаштириш методикаси тизимли, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида малака ошириш курсининг креатив муҳитни шакллантириш, изланиш ва тадқиқотчиликка шароит яратиш ҳамда шахсий ва касбий ўз-ўзини англаш жараёнида барқарорлик динамикасини детерминантлаштириш натижасида ривожлантирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини такомиллаштиришга йўналтирилган малака ошириш курсларининг интегратив мазмуни ижтимоий-педагогик фаолиятни ривожлантиришнинг инновацион ва рефлексив технологияларини тизимлаштириш ҳамда педагогларнинг ўз касбига нисбатан интернал ва экстернал мотивларини барқарорлаштириш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
тарбиячиларнинг касбий компетенциясини такомиллаштириш мезонлари ва даража кўрсаткичларини аниқлаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини такомиллаштириш моделининг мазмунли блокини лойиҳалаш, “Илк қадам” таянч дастури ва “Илмга йўл” вариатив дастурида белгиланган талаблар билан узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этишнинг кооператив жиҳати устуворлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 02-02/2-1407-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ўқув-услубий ва ижтимоий педагогик фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини такомиллаштириш тузилмасини аниқлаштириш, мутахассис шахсининг ривожланиш соҳаларини субъект-субъект муносабатларига асосланган мустақил ўз-ўзини ривожлантириш жараёнлари билан қайта алоқасини таъминлашга доир таклифлари асосида “Таълимни модернизациялаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари учун педагог-тарбиячиларни тайёрлаш ва касбий компетентлигини ривожлантириш” мавзусида семинар-тренинг дастури ва унинг методик таъминоти ишлаб чиқилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги  02-02/2-1407-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун ташкил этиладиган семинар-тренинглар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетенциясини такомиллаштиришнинг методик шартларинн аниқлаштириш, креатив муҳитнинг қарор топганлиги, изланишли-тадқиқотчилик компетенциясининг ривожланганлиги, шахсий ва касбий ўз-ўзини англаш жараёнлари динамикасининг барқарорлиги детерминантлигини белгилашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан №А-5-37 “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 02-02/2-1407-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг методик компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish