Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитова Юлдуз Саитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлик жараёнида ижодий-коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1501.
Илмий раҳбар: Қурбонов Шавкат Эргашевич,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсолиева Муҳаббат Тўхтасиновна,педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда ижодий-коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг малака талаблари билан ностандарт педагогик фаолият хусусиятларни партисипатив ва дискурсив ёндашувлар асосида интеграциялаш орқали педагогик-касбий фаолиятни амалга оширишда ижодий-коммуникатив қобилиятларни тавсифловчи интеллектуаллик, ностандарт фикрлаш, ижобий “Мен”-концепцияси                 (I-Conception) ва ассертивлик каби касбий сифат кўрсаткичлари  аниқлаштирилган;
педагогик ўқитиш жараёнини тарихий-концептуал ва мантиқий-стратегик таҳлил қилиш асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик моделини ишлаб чиқиш орқали талабаларнинг ижодий-коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли-ташкилий ва баҳоловчи-ташхисловчи каби функционал компонентларининг мазмуни такомиллаштирилган;
талабаларни педагогик касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида ностандарт мазмунли когнитив мулоқотни эркин танлаш ва амалга оширишга қаратилган “freewriting”, “break pattern”, “framing and focusing” ва “case study” каби интерфаол методларни ижодийлик ва касбий йўналганлик тамойиллари асосида ишлаб чиқиш орқали талабаларда ижодий-коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
умуммаданий ва умумкасбий компетенцияларининг узвий шаклланганлигини белгиловчи эмоционал, когнитив ва конатив каби педагогик-касбий категорияларни комплекс ташхислаш орқали бўлажак ўқитувчиларда ижодий-коммуникатив қобилиятларнинг ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий-коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш   бўйича ишлаб чиқилган методик таклиф ва тавсиялар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда ижодий-коммуникатив қобилиятлари таркибий тузилмасига (мақсадли, мазмунли-ташкилий, баҳоловчи-ташхисловчи) оид таклиф ва тавсиялар тажриба-синов майдонларидаги 5110900–Педагогика ва психология бакалавриат йўналишлари малака талаблари ҳамда “Педагогик маҳорат” фани мазмунини такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг   2021 йил 9 февралдаги 89-03-767-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар олий таълим талабаларининг ижодий-коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган.
олий таълим жараёнида назарий ва амалий машғулотларни ўтказишда “freewriting”, “break pattern” ва “framing and focusing”,“case study” каби интерфаол методларни амалиётга жорий этишга оид тавсиялар “Педагогик маҳорат” ўқув предмети дидактик таъминоти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-767-сон маълумотномаси). Мазкур таъминот бўлажак ўқитувчиларнинг касбий салоҳияти ва компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган.
талабаларда ижодий-коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот мазмунини ижодкорлик ҳарактеридаги ностандарт муаммоли топшириқлар ва кейслар банкини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар 5110900–Педагогика ва психология  бакалавриат таълим йўналиши учун “Ижодий-коммуникатив қобилиятларни ривожлантиришда инновацион педагогик технологиялар” методик қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-767-сон маълумотномаси). Мазкур услубий таъминоти ишланмалар талабаларнинг мустақил таълими ҳамда методик-касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган.
бўлажак ўқитувчиларда ижодий-коммуникатив компонентларнинг (эмоционал, когнитив ва конатив) шаклланганлик даражалари (юқори, ўрта ва паст)ни комплекс аниқлашга (рефлексивлик, когнитивлик, коммуникативлик, креативлик) оид таклифлардан Қарши давлат университетининг AIF 2/17-“Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” (“MT+TBB 18” модели) (2019–2021 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-767-сон маълумотномаси). Мазкур методик тавсиялар бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини баҳолаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish