Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттарова Дилфуза Максудовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Электроспиннинг усули орқали хитозан Bombyx mori ва унинг ҳосилалари асосида нанотолалар олиш», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар, 02.00.12 – Нанокимё, нанофизика, нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/К100.
Илмий раҳбарлар: Рашидова Сайёра Шарафовна, кимё фанлари доктори, профессор, академик; Қодирхонов Муродхон Рашидхонович, кимё фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/FM/T.36.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рузимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, доцент, Милушева Ракия Юнусовна,кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электроспиннинг усулида хитозан Bombyx mori ва унинг ҳосилаларидан нанотолалар олиш ҳамда уларнинг хоссалари ва морфологиясини  ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хитозан Bombyx mori ва унинг ҳосиласи бўлган карбоксиметилхитозандан белгиланган диаметрли нанотолалар олинган; 
электроспиннинг усулида хитозан Bombyx mori ва унинг ҳосиласи карбоксиметилхитозандан нанотолалар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
хитозан Bombyx mori ва унинг ҳосиласи карбоксиметилхитозаннинг молекуляр -массавий тавсифлари ва олинган нанотолаларнинг морфологияси орасидаги боғлиқлик исботланган;
нанотолаларнинг морфологияси хитозан Bombyx mori ва карбоксиметилхитозаннинг электроспиннинг жараёни кўрсаткичларига боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Электроспиннинг усули орқали хитозан  Bombyx mori ва унинг ҳосилалари асосида нанотолалар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
 итозан ва унинг ҳосилалари эритмаларининг реологик хоссаларини  тадқиқот натижаларидан А-4-13 рақамли “Электроспиннинг усулида фиброин, хитозан ва акрилонитрил сополимери асосида нанотолали нотўқима материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойихасида электроспиннинг усулида акрилонитрил сополимери ва ипак фиброини эритмаларидан нанотолали қатламли нотўқима материаллар олишдаги полимер эритмаларининг реологик хоссаларини электроспиннинг жараёнига таъсирини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 декабрдаги 89-03-5081-сон маълумотномаси). Натижада электроспиннинг усулини самарадорлигини оширишда эритманинг қовушқоқлиги ва сирт таранглигини жараён параметрлари (кучланиш, игна диаметри, электродлар орасидаги масофа) орасидаги боғлиқликни  тадқиқ қилиш имконини берган;
хитозан ва унинг ҳосилаларини молекуляр массавий тавсифларини улар асосида олинган нанотолаларнинг морфологияси билан боғлиқлигини ўрганишда олинган натижалардан Ф-А-2018-033 рақамли “Табиий ипак ва пахта чиқиндиларидан нанотолали, наноғовакли материаллар олишнинг электроспиннинг усулини такомиллаштириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида электроспиннинг усули ёрдамида олинган нанотолали материалларни морфологиясини бошқаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 декабрдаги 89-03-5081-сон маълумотномаси). Натижада, нанотолали материалар морфологиясини (ўртача диаметр, нуқсонсиз) полимерларнинг молекуляр массавий  тавсифларини ўзгартириш орқали назорат қилиш имконини берган;
электроспиннинг усулида олинган хитозан тутган нанотолали материалларнинг мустаҳкамлигини оширишда ва сорбциясини ўрганишдаги олинган натижалар “Hemostasis Application of Foam Dressing Material Based on Chitosan” Хитой Шимолий-шарқ Педагогика университети ва Хитой Фанлар Академияси Амалий Кимё институтининг фундаментал лойиҳасида хитозан асосида тайёрланган гемостатик хоссага эга боғлов материалларни муҳит ўзгаришига чидамлилигини оширишда фойдаланилган (Хитой Шимолий-шарқ Педагогика университетининг 2020 йил 9 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада,  нанотолали материаларни нейтрал ва кучсиз асосли муҳитда толали тузилишини сақлаб қолиш ҳусусиятини аниқлаш ва сорбцион хоссаларини тадқиқ қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish