Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Хусниддин Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нанотузилишли металл оксидларининг олиниши ва уларнинг экоқўлланилиши», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/K119.
Илмий раҳбар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий унивеситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор; Шоисломов Улуғбек Алишерович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: золь-гель усули орқали Ni, Cr, Si оксидлари  ва титан диоксиди асосида наноматериаллар синтез қилиш, уларнинг текстуравий ва физик-кимёвий хоссаларини ҳамда экоқўлланилиш имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир босқичли золь-гель технологияси орқали ғовакли титан диоксиди, 3d-металлари ҳамда силикагель асосида нанотузилишли материаллар олиш усуллари яратилган;
Ni ва Cr металлари билан допирланган ғовакли TiO2 нанокомпозитларининг мақсадли синтези амалга оширилган ва мазкур 3d - металлари билан допирлаш орқали олинган нанокомпозитлар ёрдамида кўринувчан соҳада органик зарарли моддалар фотодеградацияси асосланган;
золь-гель технологияси ёрдамида олинган титан диоксиди, 3d - металлари ҳамда силикагель асосидаги адсорбентлар билан фенол ва унинг ҳосилаларининг ўзаро таъсирлашиш механизми исботланган; 
адсорбцион-фотокаталик реакцияларнинг механизмига, органик зарарли моддаларнинг фотодеградациясига адсорбент/фотокатализаторлар табиати ҳамда ғоваклилик эффекти таъсири аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Титан диоксиди асосида нанотузилишли металл оксидларининг золь-гель синтези ва экоқўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металл оксидли наноматериаллар олиш жараёни ва уларнинг қўлланилиш усуллари Дармштадт техника университети «Суяк тўқимасини тиклаш учун юқори биофаолликка эга полимер асосидаги керамика ва шиша-органик композицияларни ишлаб чиқиш ва тавсифлаш» мавзусидаги халқаро илмий лойиҳасида ғовакли металл оксиди наноматериалларини олишда фойдаланилган (Дармштадт техника университетининг 2020 йил 20 августдаги маълумотномаси). Натижада, шиша-органик композицияларнинг хоссаларини яхшилаш имконини берган;
3d - металлари тутган ғовакли TiO2 композитлари саноат чиқинди сувларини тозалашда таркибида ифлослантирувчи фенол ва унинг ҳосилаларининг миқдорини камайтириш учун «Газли нефт ва газ қазиб чиқариш» бошқармаси амалиётига жорий этилган («Газли нефть ва газ қазиб чиқариш» бошқармасининг 2020 йил 17 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада, TiO2 асосидаги композитлар саноат чиқинди сувларини таркибидаги фенол ва унинг ҳосилаларининг миқдорини 30% гача камайтириш имконини берган;
золь-гель усулида синтез қилинган ғовакли титан диоксиди-силикагель нанокомпозитлари МУ-ФЗ-20171025169 рақамли «Нафтолларнинг аллил эфирлари изомеризациясини ўрганиш» мавзусидаги ёш олимлар фундаментал лойиҳасида нафтолларни аллиллашда асос (ташувчи) катализатор сифатида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 июлдаги 89-03-2519-сон маълумотномаси). Натижада, юқори унум билан нафтолларнинг аллил эфирлари ва изомеризация маҳсулотларини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish