Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Ҳимоят Матназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида олинган ионитларнинг оралиқ металлар билан комплекслари», 02.00.01 – Ноорганик кимё, 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/K124.
Илмий раҳбарлар: Ҳасанов Шодлик Бекпулатович, кимё фанлари номзоди, доцент; Бекчанов Давронбек Жумазарович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат унивеситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Рафиқов Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида олинган ионитларнинг оралиқ металлар билан комплексларини олиш, тузилиши ва хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хомашё асосидаги олинган поликомплексонларнинг мис (II) ва хром (III) ионларига нисбатан селективлиги аниқланган;
поликомплексонларнинг Cu(II), Ni(II), Co(II), Zn(II) ва Cr(III) ионлари билан сорбция механизми комплекс ҳосил бўлиш орқали кетиши ИҚ- спектроскопия, диффуз қайтарилишнинг электрон спектри ҳамда элемент таҳлил ёрдамида аниқланган, олинган комплексларнинг таркиби, тузилиши ва координацион тугун геометрияси исботланган;
поликомплексонларнинг мис (II), никель (II), кобальт (II), рух (II) ва хром (III) ионлари билан ҳосил қилган координацион бирикмаларининг координацион тугунлари квант кимёвий усулда ҳисобланган ва геометрик параметрлари аниқланган;
поликомплексонлар иштирокида «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖ нинг оқова сувларидан рангли металл ионларини комплекс ҳосил қилиб ажратиб олиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Анионит ва полиамфолит билан оралиқ металлар ионларининг сорбцияланишини ўрганишда олинган илмий натижалар асосида:
оқова сувларни поликомплексонлар иштирокида тозалаш «Муборак газ қайта ишлаш заводи» АЖ амалиётида жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2021 йил 12 январдаги 21/GK-01-21-сон маълумотномаси). Натижада, оралиқ металл ионларини комплекс боғ ҳисобига селектив ажратиб олувчи мини ускуна яратиш имконини берган;
селектив поликомплексонлар «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖ амалиётига жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2021 йил 12 январдаги 21/GK-01-21-сон маълумотномаси). Натижада, поликомплексонлар оқова сувлари таркибидаги Cu(II), Ni(II), Zn(II) металл ионлари миқдорини 1,25% гача камайтириш имконини берган; 
поликомплексонлар «УРГАНЧ БАҲМАЛ» МЧЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 18 мартдаги 01-02/8-342 сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибидаги оралиқ металл мис (II), кобалът (II), никель (II), рух (II) ва хром (III) ионларнинг миқдорини 75–80% га камайтириш имконини берган;
селектив хоссали поликомплексонлар А-7-23 рақамли «Маҳаллий сорбентлар ёрдамида мис ионларини оқова сувларидан ажратиб олиш технологияси» мавзусидаги (2015-2017 йй) амалий лойиҳада оқова сувларидан мис ионларини селектив ажратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2581-сон маълумотномаси). Натижада, саноат корхоналари оқова сувларидан мис (II) ионларини селектив ажратиб олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish