Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Эркинжон Кучкарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри (илмийдаражабериладиган фан тармоғиноми): “Судлар фаолияти очиқлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Yu260.
Илмийраҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридикфанлардоктори, профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Синдаров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, доцент; Хабибуллаев Давлатжон Юлчибаевич, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади судлар фаолияти очиқлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд-ҳуқуқ соҳасида жамоатчилик назорати институтини, жумладан ҳар қандай шахснинг очиқ суд мажлисларида иштирокини кафолатлаш, уларнинг қонунда белгиланган тартибда суд залида фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларни амалга оширишининг ҳуқуқий механизмларини қонунда белгилаш асослантирилган;
судлар фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини конституциявий, процессуал ва моддий-ҳуқуқий гуруҳларга ажратиш ҳамда бу борадаги қонун ҳужжатларини унификация қилиш ва ягона қонунга бирлаштириш таклифи асослаб берилган;
судлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг аниқ таърифи ва рўй-хатини шакллантириш, ушбу маълумотларни олиш усуллари ва шартлари, маълумотларни тақдим этиш шакли ва ундан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини қонунчиликда белгилаш таклиф этилган;
суд ҳокимияти билан ОАВ ўзаро муносабатларнинг амалга оширилиши тартибини белгилаш ва унда судлар, суд ҳамжамияти органлари билан ОАВ таҳририяти ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг мақсад ва шаклларига доир нормаларни қонунчиликда белгилаш зарурати асослантирилган;
судьялар ҳамжамияти органларининг очиқликни таъминлаш йўналишида амал қиладиган устувор принциплари сифатида ўзаро ишончга асосланиш, томонларнинг жавобгарлиги, ўзаро манфаатдорлик, жамоатчилик манфаати, ахлоқ қоидаларига риоя этиш, шаффофлик, объективлик ва технологик имкониятларни ҳисобга олишнинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиш асосланган;
судларда халқ маслаҳатчилари институтини такомиллаштириш, жумладан суд муҳокамасида халқ вакилларининг иштирокини таъминлашда ушбу институтнинг ўрни ва роли юқори эканлиги кўрсатиб берилиб, судларда нафақат жиноят, балки маъмурий ва фуқаролик ишларининг кўрилишида ҳам халқ маслаҳатчиларининг иштирокини жорий этиш таклифи асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Судлар фаолияти очиқлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларибўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳар қандай шахс очиқ суд мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги, суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, ОАВ вакиллари қонунда белгиланган тартибда суд залида фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларни амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни 12-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 5 ноябрдаги 04/Х-755-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, ОАВ вакиллари томонидан фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларни амалга оширишга қўшимча имкониятларни яратган;
суд мажлиси томонларнинг ўз процессуал ҳуқуқларини амалга ошириш ва процессуал мажбуриятларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида махсус жиҳозланган хонада суд мажлиси залида ўтказилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни 12-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 5 ноябрдаги 04/Х-755-20-сон маълумотномаси). Натижада суд мажлисларининг замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланиши, суд процесси иштирокчиларининг ўз процессуал ҳуқуқларини амалга ошириш ва процессуал мажбуриятларини бажаришлари учун ҳуқуқий асосларнинг яратилишига эришилган;
судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг асосий принциплари сифатида ушбу органлар ўз фаолиятини очиқ тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга ошириши, ушбу органларнинг асосий вазифалари сифатида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан муносабатларда суд ҳокимияти манфаатларини ифодалашини назарда тутувчи нормалар “Ўзбекистон Республикаси судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 5 ва 6-моддаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосарининг  2021 йил 26 январдаги 122-21-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ўз фаолиятини очиқ тарзда, ОАВ билан ҳамкорликда амалга ошириш, судлар фаолияти билан боғлиқ ОАВда эълон қилинган ахборотларни текшириш ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўришнинг янада самарали ҳуқуқий механизмларини яратишга хизмат қилган; 
суд ишларини юритишда ошкораликни таъминлаш учун зарур бўлган қоидалар, судда иш кўришнинг очиқлигини таъминлашни такомиллаштиришга доир концептуал ғоя ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ва Тошкент давлат юридик университетининг тингловчи ва талаблари учун тайёрланган “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи” дарслиги (II-боб. Фуқаролик процессуал ҳуқуқининг принциплари)да ўз ифодасини топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2020 йил 7 декабрдаги 648-сон буйруғи, 648-102 рақамли гувоҳнома). Натижада, ушбу мутахассислик бўйича таълим олаётган тингловчи ва талабалар, магистрант ва амалиёт ходимларининг судлар фаолиятининг очиқлигини ва суд процессларининг ошкоралигини таъминлаш борасида билим, ўқув ва амалий кўникмаларининг шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish