Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Обид Абдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нотурғун атроф тоғ жинслари орасида ётган кичик қалинликдаги томирсимон конларни ер ости усулида қазиб олишда массивдан ажратиб олиш технологиясини асослаш ва ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T675.
Илмий раҳбар: [Норов Юнус Джумаевич], техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/30.12.2019.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Мислибаев Илхом Туйчибаевич, техника фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Дилмурод Рахматжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нотурғун атроф тоғ жинслари орасида ётган кичик қалинликдаги томирсимон руда конларини ер ости усулида қазиб олишда кон ишларининг хавфсиз олиб борилиши ва тоғ жинсларини шпурли зарядлар портлаши таъсирида майдаланиш самарадорлигини таъминловчи технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
портлаш вақтида тоғ жинси массиви ичида юзага келадиган дарзликлар ҳосил бўлиш ҳудуди максимал радиуси портловчи модда заряди радиусига, портлатиш шароитини ҳисобга олувчи коэффициентига, тоғ жинсларининг акустик қаттиқлиги ва Пуассон коэффициентига тўғри пропорционаллиги ҳамда чўзувчи радиал кучланишга тескари пропорционаллиги аниқланган;
кичик диаметрли шпурлардан фойдаланилганда рудаларни Игданит ёрдамида парчалашнинг асосий кўрсаткичлари доимий қўлланиладиган портловчи моддалар билан таққосланганда, зарядда энергия концентрацияси юқори бўлиши ҳисобига сезиларли даражада юқори бўлиши аниқланган;
катта диаметрли Игданит заряди ёрдамида ва юқори бризантли Детонит 15А10 зарядлари ёрдамида  парчалаш кўрсаткичлари тавсифига яқин бўлиши ҳамда руда сифатсизланиш кўрсаткичининг тоғ жинси мустаҳкамлик коэффициентига боғлиқлиги исботланган;
ҳар хил турдаги Игданит, Аммонит №6ЖВ ва Детонит 15А10 портловчи моддалари шпур зарядлари энергетик кўрсаткичларининг ўзгариши зарядлаш коэффициентига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер ости кон ишларида бурғилаш-портлатиш ишларини олиб бориш усуллари ва кўрсаткичлари ҳамда меҳнат сарфининг кам бўлиши ва шпур зарядлари ишончли детонацияланишини таъминловчи шпур зарядлари янги конструкцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
томирсимон руда конларини ер ости усулида қазиб олишда портловчи модда шпурли зарядлари таъсирида кон массиви парчаланиш ҳудуди ўлчамларини аниқлаш услуби «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ «Кўчбулоқ» шахтаси «Узун» участкасида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2021 йил 17 мартдаги АА-002414-сон маълумотномаси). Натижада, портлатиш ишларини олиб боришда тоғ жинси массиви ичида дарзликлар ҳосил бўлиш ҳудуди максимал радиусини аниқлаш имконини берган; 
томирсимон руда конларини ер ости усулида қазиб олишда оддий таркибли портловчи моддалар қўлланилишини тадқиқ қилиш услуби «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ «Қайрағоч» шахтасида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2021 йил 17 мартдаги АА-002414-сон маълумотномаси). Натижада, портлатиш ишларида тоғ жинси майдаланиш самарадорлигини пасайтирмасдан портлашнинг тоғ жинси массивига бризантли таъсирини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish