Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраева Зухра Ражабоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Ўзбекистон тўғриқанотли (Insecta: Orthoptera) ҳашаротлари фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/B166.
Илмий раҳбар: Мирзаева Гулнара Саидарифовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори; Хусанов Алижон Каримович, биология фанлари доктори.   
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Ўзбекистон тўғриқанотли ҳашаротлари популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, камёб турларни муҳофаза қилиш ва зарарли турларига қарши курашишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Марказий Ўзбекистон тўғриқанотлилари популяциялари замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 8 оила, 61 авлодга мансуб 87 тур ва кенжа турлари аниқланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун тўғриқанотлилар туркуми вакилларидан 1 авлод, 1 кенжа тури аниқланган;
тўғриқанотлилар фаунасининг ландшафтлар бўйлаб шаклланиши, турли агроценозларда тарқалиш хусусиятлари очиб берилган ҳамда биотоплардаги миқдори ва зичлигига асосан 5 та таснифи изоҳланган, камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи бўлган турларининг биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган; 
илк бор Марказий Ўзбекистоннинг Orthoptera туркуми жамоаларининг мавсумий ривожланиш динамикасига асосланиб, 4 та фенологик гуруҳга ажралиши аниқланган; 
илк бор Calliptamus barbarus cephalotes (Costa, 1836) тури рДНК ITS2 cоҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази Генбанки базасига жойлаштирилган;
зарарли Dociostaurus maroccanus чигиртка турига қарши Имидашанс, 20% с.э.к. (0,075 л/га), Крейсер, 20% эм.к. (0,07 л/га) ҳамда Фасшанс, 10% эм.к. (0,3 л/га) инсектицидларнинг биологик самарадорлиги 72 соатдан кейин 92,7 – 98,4% ни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Марказий Ўзбекистон тўғриқанотли (Insecta: Orthoptera) ҳашаротлари фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тўғриқанотли ҳашаротларнинг ҳаётий шаклларини ифодаловчи 15 та тасниф бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоят бошқармалари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 12 декабрдаги 02-03/1-3111-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу вилоятлар ҳудудлари бўйлаб тўғриқанотли ҳашаротларнинг фенологик спектрларини аниқлаш ва Марказий Ўзбекистон шароитида антропоген босим ҳудудларида тарқалган 87 та тўғриқанотли ҳашаротлардан ҳимояга муҳтож 10 та турининг популяциялари ҳолатини баҳолаш ва уларни сақлаб қолиш имконини берган;
тўғриқанотли ҳашаротлар туркумига тегишли бўлган 87 тур ва кенжа турларига мансуб 120 нусха ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республика Фанлар академиясининг 2020 йил 2 декабрдаги 4/1255-2710-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Марказий Ўзбекистондаги тоғ, адир, чўл ҳудудларига оид ҳашаротлар фондини бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган;
Марокаш чигирткасига қарши курашда (Имидашанс, 20% с.э.к. - 0,075 л/га сарф меъёрида 98,4 %., Крейсер, 20% эм.к. - 0,07 л/га да 92,7 % ва Фасшанс, 10% эм.к. 0,3 л/га 95,4 %) қўллаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Жиззах вилояти Фориш тумани “Фориш” фермер хўжалиги ҳудудларида зарарли чигирткалар тарқалишини олдини олиш амалиётига жорий қилинган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2020 йил 10 декабрдаги 03-12/702-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ҳудуднинг экин майдонларида ва унинг атрофидаги яйловларда зарарли чигирткалар сонини бошқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish