Sayt test rejimida ishlamoqda

Атамуротова Мухайё Шавкатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оҳангарон дарёси сув ҳавзаларининг ихтиофаунаси»,  03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B162
Илмий раҳбар: Мирзаев Улуғбек Тўраевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори; Жумабаев Баходир Ережепович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оҳангарон дарёси сув ҳавзаларининг гидробионт организмлари ва ихтиофаунасининг замонавий ҳолатини баҳолаш, овланадиган балиқларининг экологик ҳусусиятларини таҳлил этиш ҳамда балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Оҳангарон дарёси сув ҳавзалари ихтиофаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 4 туркум, 12 оила, 30 уруғга мансуб 33 тури аниқланган;
илк бор Оҳангарон дарёси ҳавзаси турлар хилма-хиллиги 4 тур балиқ – Gobio cynocephalus, Triplophysa dorsalis, Ictalurus punctatus, Esox lucius билан бойиганлиги аниқланган;
Оҳангарон дарёси сув ҳавзаларида аввал мавжуд бўлган 4 тур балиқ – Pelecus cultratus, Aristichthys nobilis, Hemiculter lucidus, Ictiobus cyprinellus ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қоракўз (Ballerus sapa) тури ҳозирда учрамаслиги аниқланган;
балиқлар таркибининг миқдор жиҳатдан дарё бўйлаб тақсимланиши табиати бир текис эмаслиги, унинг алоҳида қисмларининг гидрологик шароитлари ва балиқларнинг экологик хусусиятлари билан белгиланганлиги аниқланган;
балиқларнинг мутлоқ серпуштлиги қонуний равишда уларнинг ёши, тана узунлиги ва вазнига боғлиқ ҳолда ошиб бориши исботланган;
Оҳангарон дарёси сув ҳавзаларида сўнги 30 йил ичида биринчи марта балиқ ресурслари ҳолати баҳоланган ва балиқ маҳсулдорлигини ошириш йўллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оҳангарон дарёси сув ҳавзаларининг ихтиофаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий ихтиофаунага таъсир кўрсатмаган ҳолда балиқ маҳсулдорлигини ошириш имконини берадиган, сув омборлари шароитига мослаштирилган кўл балиқчилиги интенсив усулларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар “Нуриддин Озодбек”, “Эркин балиқ ҳавзаси”, “Гулистон балиқ ҳавзаси” ва “Фаунани сақлаш” МЧЖ балиқчилик амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 02/022-3907-сон маълумотномаси). Натижада, кўллар, сув омборлари ва балиқчилик ҳовузларида балиқларнинг репродуктив хусусиятлари ва сув ҳавзаси табиий озуқа базасининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда 1 гектарга 80–100 граммлик балиқ чавоқларини ўтказиш (балиқлантириш) 30 тонна қўшимча балиқ маҳсулотлари олиш имконини берган;
Оҳангарон дарёси сув ҳавзалари ихтиофаунасига мансуб 4 туркум, 12 оила, 26 авлод, 26 турга мансуб жами 878 та намуналари республикада етакчи бўлган «Зоология коллекцияси» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 10 ноябрдаги 4/1255-2444-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд балиқлар коллекцияси фондини янги намуналар билан бойитган ва балиқлар турлари хилма-хиллигини аниқлаш ва турларини систематик таҳлил қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish