Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Кахрамон Журабоевичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Термитларга қарши курашда инсектицидли восита тайёрлаш усулини ишлаб чиқиш», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/B445.
Илмий раҳбар: Мирзаева Гулнара Саидарифовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
«Термитларга қарши инсектицидли воситани тайёрлаш усули»га берилган ихтиро патентига (№IAP 05832) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 13 январдаги 01-11/57-сон хулосаси берилган.
II. Тадқиқотнинг мақсади: термитларга қарши курашда инсектицидли воситани тайёрлаш асосида самарадор ем-хўрак ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термитларга қарши инсектицидли заҳарли ем-хўрак тайёрлашда Республикамиз флорасига оид 42 та ўсимлик турлари синалиб, улар орасидан кунгабоқар (Helianthus annus L.) поясининг ғоваксимон структурага эгалиги боис термитларнинг кемирувчи оғиз мандибулаларига айнан мос келиши ва энг мақбул озиқа субстрати эканлиги аниқланган.
термитларга қарши курашишда таъсир этувчи моддаси фипронил бўлган инсектицид асосли ем-хўраклар тайёрлашдаги препаратнинг энг самарали меъёрлари аниқланган ва термитларга қарши курашда инсектицидли восита тайёрлаш усули яратилган (№IAP 05832-2019 й.);
илк бор ем-хўрак таркибидаги майдаланган кунгабоқар поясини бир бирига боғловчи восита сифатида карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) қўллаш усули яратилган ҳамда термитлар учун аттрактантлик хусусиятларини ошириш мақсадида ушбу массани картон капсулага жойлаш технологик тизими ишлаб чиқилган;
термитларнинг зарарини бартараф этувчи турли кураш усулларининг самарадорлиги асосида термитларга қарши такомиллаштирилган комплекс чора-тадбирлар юзасидан тавсиянома ва йўриқномалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Термитларга қарши курашда инсектицидли восита тайёрлаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
термитларга қарши ишлаб чиқарилаётган ем-хўрак Сирдарё вилоятининг Боёвут, Мирзаобод туманлари, Самарқанд вилоятининг Қўшробод, Нуробод туманлари, шунингдек Тошкент вилоятининг Зангиота туманлари ҳудудларидаги аҳоли турар жойлари ҳамда унга чегарадош бўлган табиий ва очиқ ер майдонларида термитлар зарарини бартараф этиш бўйича Ўзагрокимёҳимоя” АЖ нинг Сирдарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг ҳудудий бўлимлари амалиётга жорий қилинган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ нинг 2020 йил 10 декабрдаги 03-12/703-сон маълумотномаси). Натижада, термитларнинг табиий ва очиқ ер майдонларидаги термит уяларида 6 ойдан сўнг, термитлар популяциялари кескин камайиб, фипронил таркибли инсектицид препарати 95,6–98,7% биологик самарадорликни намоён этди ҳамда аҳоли турар жой бино ва иншоотларига чегарадош бўлган очиқ ер майдонларида термитлар тарқалишини тўхтатиш имконини берган;
“Термитларга қарши инсектицидли воситани тайёрлаш усули” ишланмаси юзасидан олинган ихтиро патенти асосида термитларга қарши ишлаб чиқарилаётган ем-хўрак Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш минтақавий давлат инспекцияси фаолиятининг термитларга қарши курашиш бўйича амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг 2020 йил 7 декабрдаги 01-01-БМ/907-сон маълумотномаси). Натижада, термитлар билан зарарланган Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос объектларининг 5 та тарихий обидасида, Хива шаҳридаги 24 та тарихий обидада, Сурхондарё вилояти Термиз тумани маданий мерос объектларининг 4 та тарихий обидаларида термитлар зарарини бартараф этиш, мазкур тарихий обидалар ҳамда унга ёндош қўшимча биноларида термитлар сонини назорат қилиш ва тарқалишини тўхтатиш имконини берган;
ем-хўрак таркибига сингдирилган фипронил таркибли инсектицид препарати Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг аҳоли турар жойларида термитлар зарарини бартараф этиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 2/2/32-1332-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли турар жой биноларидаги термит уяларида  популяциялар сони кескин камайиб, ем-хўраклар юқори биологик самарадорлик (96-99%) ни намоён этган ва аҳолининг турар жой бино ва иншоотларида термитлар тарқалишини тўхтатиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish