Sayt test rejimida ishlamoqda

Зияева Холида Омонқул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маиший зўравонликка учраган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш самарадорлигини ошириш механизмлари», 22.00.03 – «Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси» (социология фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/S47. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Dsc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нарбаева Танзила Камаловна, социология фанлари доктори. 
Расмий оппонентлар: Умаров Абдусалом Одилович, социология фанлари доктори, профессор; Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маиший зўравонликка учраган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш жараёнига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маиший зўравонликка учраган хотин-қизларга нисбатан қўлланилган зўравонликнинг хавфлилик даражасини (турмуш ўртоғи, қайнона ва қайнота ҳамда фарзандлари томонидан) аниқлашда Кемпбелл методи, маиший зўравонликни скрининглаш (хавфга тезкор баҳо бериш)да Даттон методи, тазйиқ хавфини (зўравонликда айбланувчининг хатти-ҳаракатлари, руҳий ҳолати, ҳуқуқбузарликнинг табиати)ни баҳолашда Сара методларининг афзаллиги исботланган;
хотин-қизларга нисбатан қўлланилган маиший зўравонликнинг ўсиб бориш сабабларини аниқлашда Уолкер модели (2 соатдан 24 соатгача давом этадиган камситиш, барча ҳуқуқларидан маҳрум қилиш, озодликни чеклаб қўйиш), хотин-қизларга жисмоний ва эмоционал зўравонлик ўтказувчи шахсларнинг социал портретини аниқлашда Дулут модели (таъқиб, тажовуз, қўрқитиш, таҳдид, ажратиб қўйиш, болалардан фойдаланиш)ни жорий этиш зарурияти асослаб берилган;
маиший зўравонликка учраган хотин-қизларни ижтимоий ҳимояга тўлиқ қамраб олиш учун ИИВ тизимида (зўравонлик қурбонлари билан ишловчи инспектор) ҳамда маҳаллаларда доимий иш олиб борувчи (ижтимоий ходим) штатлар ташкил қилиниши ва зўравонликка учраган хотин-қизларни самарали ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида интервенция (инспектор ва ижтимоий ходимнинг аралашув ваколати) фаолиятини жорий қилиш зарурати асослаб берилган;
зўравонликка учраган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишни тизимли ташкил этишда ҳар бир ҳудудда биттадан намунавий марказ ташкил этиш, мақсадли ва тизимли тадбирларни ҳар бир хонадон ва маҳалла кесимида олиб борилиши маиший зўравонлик профилактикаси ва зўравонликни ўз вақтида аниқлаш интенсивлигини таъминлашдаги аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маиший зўравонликка учраган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш механизмларини тадқиқ қилиш асосида:
маиший зўравонликка учраган хотин-қизларга нисбатан қўлланилган зўравонликнинг хавфлилик даражасини (турмуш ўртоғи, қайнона ва қайнота ҳамда фарзандлари томонидан) аниқлашда Кемпбелл методи, маиший зўравонликни скрининглаш (хавфга тезкор баҳо бериш)да Даттон методи, тазйиқ хавфини (зўравонликда айбланувчининг хатти-ҳаракатлари, руҳий ҳолати, ҳуқуқбузарликнинг табиати)ни баҳолашда Сара методларининг афзаллиги исботланганлиги маълумотидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2019 йилда «Ўзбекистонда фуқароларининг гендер тенглиги» тўғрисида ўтказилган социологик тадқиқотлардаги анкетанинг «D» блокида 5 та, «E» блокида 3 та саволларни тузишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2019 йил 03 июндаги 01-16/158-1-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши Ўзбекистонда аёллар ва эркакларнинг гендер тенгсизлиги сабабли маиший зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати уларни ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш бўйича тегишли ташкилотлар ва органларга таклиф ва тавсиялар бериш имконини берган;
хотин-қизларга нисбатан қўлланилган маиший зўравонликнинг ўсиб бориш сабабларини аниқлашда Уолкер модели (2 соатдан 24 соатгача давом этадиган камситиш, барча ҳуқуқларидан маҳрум қилиш, озодликни чеклаб қўйиш), хотин-қизларга жисмоний ва эмоционал зўравонлик ўтказувчи шахсларнинг социал портретини аниқлашда Дулут модели (таъқиб, тажовуз, қўрқитиш, таҳдид, ажратиб қўйиш, болалардан фойдаланиш)ни жорий этиш зарурияти асослаб берилганлиги маълумотидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3827- сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш ҳамда мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қўмитанинг қуйи ташкилотларига берилган услубий кўрсатмаларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасиниг 2019 йил 7 ноябрдаги № 13/2276-19-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар хотин-қизларга нисбатан қўлланилган маиший зўравонликни ўсиб бориш сабабларини назарий ва илмий асослашда ҳамда хотин-қизларни  ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришда ўз самадорлигини кўрсатган;
маиший зўравонликка учраган хотин-қизларни ижтимоий ҳимояга тўлиқ қамраб олиш учун ИИВ тизимида (зўравонлик қурбонлари билан ишловчи инспектор) ҳамда маҳаллаларда доимий иш олиб борувчи (ижтимоий ходим) штатлар ташкил қилиниши ва зўравонликка учраган хотин-қизларни самарали ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида интервенция (инспектор ва ижтимоий ходимнинг аралашув ваколати) фаолиятини жорий қилиш зарурати асослаб берилганлиги маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 11 майдаги 13/2276-19-сонли маьлумотномаси). Ушбу натижалар маиший зўравонликка учраган хотин-қизларни ижтимоий ҳимояга тўлиқ қамраб олиш, хотин-қизларни самарали ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида интервенция фаолиятини жорий қилиш тизимини янада такомиллаштиришда ўз самадорлигини кўрсатган.
зўравонликка учраган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишни тизимли ташкил этиш (ҳар бир ҳудудда биттадан намунавий марказлар), уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш (сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари томонидан), ишларни ҳар бир хонадон ва маҳалла кесимида олиб борилиши маиший зўравонлик профилактикаси ва зўравонликни ўз вақтида аниқлаш интенсивлигини таъминлашнинг аҳамияти очиб берилганлиги маълумотидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2019 йилда «Оила ва жамият» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотлардаги анкетанинг «B» блокида 2 та ва «C» блокида 2 та саволларни тузишда ҳамда «Оила ва маънавият» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотлардаги анкетада 4 та саволларни тузишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2020 йил 03 июндаги 01-16/158-2-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши Ўзбекистонда аёллар ва эркакларнинг оилавий муносабатларини ва оиладаги маънавий муҳитни бузилиши оқибатида маиший зўравонликни келиб чиқиши ҳамда зўравонликка учраган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда реабилитация қилишни ташкил этиш бўйича сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига тегишли таклиф ва тавсиялар беришда ўзининг самарадорлигини кўрсатган;
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан «Маиший  зўравонликка учраган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш механизмлари» мавзусидаги социологик тадқиқот Дастури муаллифлик ҳуқуқи объекти сифатида депонентланган. («Интеллектуал мулк консультатив маркази» давлат унитар корхонасининг 2020 йил 31 майдаги 002177-сонли гувоҳномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish