Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятов Дилшод Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чегараланган склеродермияни даволашда организмнинг молекуляр-биокимёвий кўрсаткичларига асосланган ҳолда такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib478
Илмий маслаҳатчи: Арифов Саидкосим Саидазимович,  тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайбулина Зарина Руслановна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чегараланган склеродермиянинг патогенезини молекуляр механизмларини ўрганиш ва даволашда дифференциал ёндашишни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чегараланган склеродермиянинг тарқалиши даражаси болалар ва ўсмирлар ҳамда меҳнатга лаёқатли аҳолига хос бўлиб, асосан аёлларда кузатилиши, кўпчилик беморларда кўп ўчоқли майдони катта, эритема ва индурация индекслари юқори, склероз ва атрофия босқичида бўлган пилакчали шакли ҳамда беморларда гепато-билиар ва эндокрин тизими патологиясини кўп учраши асосланган;
чегараланган склеродермияни ривожланишида COL1A1 (rs1107946) гени полиморфизмининг “нобоп” С/A ва мутант А/А генотипик вариантлари ассоциацияси коллаген гени экспрессияси ва парчаланишини сусайиши хисобига касаллик келиб чиқишига мойиллигини, жадал ривожланиши, оғир кечиши ва салбий асоратларга олиб келиши исботланган;
АСЛО, икки ва, айниқса битта спиралли ДНКга нисбатан аутоантитаначалар миқдорини ошиши аниқланди, уларни даражаси касалликнинг шакли, ҳамда патологик жараённинг босқичига боғлиқ бўлиб аутоиммун жараёнлар ривожланиши исботланган;
фиброзли ўчоқларни ривожланишида эндотелий дисфункциясининг ўрни аҳамиятли бўлиб, VEGFни миқдорини пасайиши ва TGF-βни эса ортиши, улар орасида кучли тескари коррелятив боғланиши билан исботланган;
патологик ўчоқларни босқичларига боғлиқ ҳолда поликомпонентли ферментли лонгидаза ва 308 нм ли эксимерли нур билан чегараланган склеродермияни даволаш  самарадорлиги исботланган;
чегараланган склеродермиянинг ўчоқларида эритема ва индурация индексларини сезиларли даражада пасайиши, қон зардобида TGF-βмиқдорини пасайиши, VEGF миқдорини эсаортиши, қўлланилган даволаш усулининг кучли яллиғланишга қарши ва антифиброз таъсири юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чегараланган склеродермияни даволашда организмнинг молекуляр-биокимёвий кўрсаткичларига асосланган ҳолда такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалар асосида:
дерматовенерология ва тиббий косметологияда диагностика ва даволаш стандартлари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 266-сон маълумотномаси) олинган натижалар чегараланган склеродермия бўлган беморларни оптимал даволаш ва диагностика усулини амалиётга тадбиқ қилишга имкон яратган; 
“Чегараланган склеродермияни даволаш тактикасини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 3 октябрдаги 8н-р/396-сон маълумотномаси). Лонгидазани схема бўйича тизимли ва локал қўллаш 8,8% беморларда клиник соғайиш, 47,1%да – анча яхшиланиш, 41,2%да – яхшиланишга, 82% беморларда 1 йил давомида турғун клиник ремиссияга эришишга имкон берган;
ЧСни ушбу даволаш усули Самарқанд вилоят тери-таносил касалликлари диспансери ва Навоий вилоят тери-таносил касалликлари диспансери (Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2020 йил 25 ноябрдаги 8нд/197-сон билан маълумотномаси) амалий фаолиятига тадбиқ қилинди. Натижада чегараланган склеродермияни ишлаб чиқилган комплекс даволаш усули ремиссияни учайиши, касалликни қайталанишини камайиши ҳамда беморларнинг ҳаёт сифат кўрсаткичи яхшиланиши хисобига даволашнинг иқтисодий самарадорлиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish