Sayt test rejimida ishlamoqda

Джамолов Рустам Камолидиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта уруғлик чигитини тайёрлаш технологиясини яратишнинг илмий-амалий асослари» 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Т310.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Илхом Дедахнович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Мақсудов Равшан Хасанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тукли уруғлик чигитни қабул қилиш ва узатиш қурилмасини ҳамда пневматик чигит саралагичини такомиллаштириш, дори суспензиясини чигит дозатори иш унумдорлигига мослаштирувчи дорилагич асосида ихтисослаштирилган тукли уруғлик чигит тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тукли уруғлик чигитни қабул қилиш-узатиш қурилмаси яратилган, чигитни пневматик саралаш агрегати такомиллаштирилган;  
пахта чигитининг табиий хусусиятлари ва чигитнинг бир текис дориланиши шартларини ҳисобга олган ҳолда тукли чигитни қурилмага бир меъёрда узатишга асосланган дорилаш технологияси ва чигит дозаторига дори суспензиясини мослаштирувчи механизм ишлаб чиқилган;
тукли чигитларни бир меъёрда дорилашни таъминловчи, чигит оқимига ишчи суспензияни бир хил босимда узатувчи қурилма яратилган;
икки винтли транспортерда тукли чигит тўпламини силжитувчи умумий кучни аниқлаш ифодаси хамда тукли уруғлик чигитни саралашда чигитни зоналар бўйича ҳаракат қонуниятлари йўналтиргич параметрларига боғлиқ равишда ишлаб чиқилган;
чигит дозатори камерасида чигит ҳаракатига таъсир кўрсатувчи кучлар катталиги, рационал иш унумини таъминловчи чигит тароғидан юлдузча тишларининг чиқиш баландлиги аниқланган;
тукли чигитни қабул қилиш-узатиш қурилмаси, такомиллаштирилган ЧСА агрегати ва дорилагичнинг асосий конструктив-эксплуатацион параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Уруғлик чигит тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ишлаб чиқилган УПС русумли тукли чигитни қабул қилиш-узатиш қурилмаси Сирдарё вилоятининг “Бахт пахта тозалаш корхонаси” АЖ да ишлаб чиқаришга жорий жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 5 майдаги 03-16/1231-сон маълумотномаси). Натижада уруғлик материалларини қабул қилиш босқичида йўқотишларни 0,05% га, электр энергия сарфи 66% га камайишига ва тукли чигитни узатиш текислиги юқорилигидан чигит саралаш агрегатини тозалаш самарадорлиги 5-6 % га ошишига эришилган; 
такомиллаштирилган ЧСА русумли пневматик саралагичи Сирдарё вилоятининг “Бахт пахта тозалаш корхонаси” АЖ да жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 5 майдаги 03-16/1231 маълумотномаси). Натижада чигитни униб чиқиш қуввати 5 % га, унувчанлиги эса 2 % га ошган, гектарига чигит сарфи 12,9 кг га камайишига эришилган; 
такомиллаштирилган ЧСА русумли пневматик саралагичлари ва УПС русумли тукли чигитни қабул қилиш узатиш қурилмаси Қашқадарё вилоятининг “Косон пахта тозалаш корхонаси” АЖ да жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 5 майдаги даги 03-16/1231 маълумотномаси). Натижада, жорий этилган УПС ва ЧСА русумли агрегатларнинг биргаликда ишлашидан саралагичнинг тозалаш самараси 11,2 % га,  1000 дона чигит массасини 3,0-3,6 граммга ошишига, уруғлик чигит чиқиш фракцияси 95,0 % га етиши ва 1000 дона чигит массаси 3,6 граммга ошишига эришилган;
тавсия этилган дорилаш машинаси Хоразм вилояти “Қўшкўпир пахта тозалаш” АЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 5 майдаги даги 03-16/1231 маълумотномаси). Натижада дори суспензия сарфи 2,5 литрга камайтиришга, дорилаш тўлиқлигини 91% дан оширишга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish