Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазов Комил Рахматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қобиқнинг технологик хусусиятларини сақлашда пиллаларга инфрақизил нур билан дастлабки ишлов бериш» 05.06.02–«Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/T48.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Шавкат Рамазанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Валиев Ғулом Набиджанович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пилла ғумбагини инфрақизил нурда жонсизлантириб, қобиқнинг технологик хусусиятларини сақлаш, юқори сифатли ипак чувиш, нуқсонли пиллалардан йигирилган ипак учун хомашё тайёрлашнинг такомиллашган технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тирик пиллалар ғумбагини инфрақизил нурда жонсизлантириш ва қуритишнинг илмий асосланган технологияси ишлаб чиқилиб, ғумбакни жонсизлантиришда унинг вақт бирлигидаги ҳароратининг ўзгариши моделлаштирилган;
такрорий мавсумда етиштирилган тирик пиллалар ғумбагини инфрақизил нур таъсирида жонсизлантириб, давомли иссиқ ҳавода қуритишнинг такомиллашган технологик режимлари ишлаб чиқилган;
пиллалар ғумбагини жонсизлантиришнинг такомиллашган қурилмаси яратилиб, уни қуёш энергияси манбаи билан таъминловчи фотоэлектрик системасининг ФЭС 100/12 модел схемаси ишлаб чиқилган ва пилла ғумбагини инфрақизил нурда жонсизлантириш технологияси яратилган;
КМС-10ВУ дастгоҳи такомиллаштирилиб навсиз ва нуқсонли пиллаларни чувиш асосида юқори чизиқли зичликдаги хом ипак олиш технологияси яратилган;
сифатли, халқаро стандарт талабларига жавоб бера оладиган ипак гиламларини ишлаб чиқариш учун хомашё тайёрлашнинг такомиллашган усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қобиқнинг технологик хусусиятларини сақлашда пиллаларга инфрақизил нур билан дастлабки ишлов бериш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пиллани дастлабки ишлаш жараёнида уларни жонсизлантириш ва қуритиш усулига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интелектуал мулк агенглигининг ихтирога патентлари (IAP 04918, 2014 й.; IAP 06368, 2020 й.) олинган. Натижада пилла қобиғининг табиий хусусиятларини нисбатан сақлаш имконини берган;
пиллани дастлабки ишлашнинг такомиллаштирилган, ресурстежамкор технологияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда, жумладан «Kumush tola» пиллакашлик корхонасида жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 4-2/2279-сон маълумотномаси). Натижада тирик пилла ғумбагини қисқа вақт ичида жонсизлантириш, сояли қуритиш вақтини қисқартириш ва қобиқнинг технологик хусусиятларини сақлаш имконини берган;
қобиқнинг технологик хусусиятларини сақлашда пиллаларга инфрақизил нур билан дастлабки ишлов бериш технологияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда, жумладан «O‘rtachirchiq agro-pilla» корхонасида жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 4-2/2279-сон маълумотномаси). Натижада навли пиллалар чиқишини 6,4 % га ошириш, эзилган пиллалар миқдорини 6,1 % га камайтириш имконини берган;
навсиз ва нуқсонли пиллаларни қайта ишлашнинг такомиллашган технологияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда, жумладан «Koson agropilla» корхонасида жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 4-2/2279-сон маълумотномаси). Натижада ипак гиламлари учун 12-16 текс юқори чизиқли зичликдаги сифатли хом ипак ишлаб чиқариш имконини берган;
қобиқнинг технологик хусусиятларини сақлашда пиллаларга инфрақизил нур билан дастлабки ишлов бериш технологияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда, жумладан «Koson agropilla» корхонасида жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 4-2/2279-сон маълумотномаси). Натижада пиллалардан чувиб олинган хом ипакнинг солиштирма узиш кучини 6,6 % га, нисбий чўзилишини 8,6 % га ошириш имконини берган. Илмий тадқиқот натижаларининг жорий этилиши орқали халқаро стандарт талабларига мос хом ипак олиш, нуқсонли пиллалардан юқори чизиқли зичликдаги хом ипак ишлаб чиқариш орқали корхона самарадорлигини ошириш имкони яратилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish