Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Олимжон Абдисаломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолининг беқарор иш билан бандлигининг ижтимоий-меҳнат муносабатларига таъсири», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt1031.
Илмий раҳбар: Aбдураҳмонов Қаландар Ходжаевич, Ўз ФА академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмухамедов Мухсинжон Муродуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳолининг беқарор иш билан бандлигининг ижтимоий-меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва меҳнат бозори муаммолари ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
норасмий банд аҳоли сони ўзгаришига таъсир этувчи омилларни ифодаловчи статистик маълумотлар асосида шакллантирилган регрессион модел ёрдамида аҳолининг беқарор иш билан бандлик даражаси ва унинг ижтимоий-меҳнат муносабатларига таъсирини баҳолаш усули такомиллаштирилган; 
ностандарт бандликнинг меҳнат бозоридаги ўзгаришларга таъсирини баҳолаш услубиёти беқарор иш билан бандликда меҳнат бозорида касблар ва касбий қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ҳар бир кичик касб даражасида баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
беқарор иш билан бандликнинг прекаризация, аутсорсинг ва аутстаффинг каби шаклларига олиб келувчи омилларнинг меҳнат бозори ва ижтимоий-меҳнат муносабатларига бўлган таъсири ва оқибатларини бартараф этишга қаратилган назарий ва амалий таклифлар асосланган;
аҳолининг беқарор иш билан бандлик даражаси ва ижтимоий-меҳнат муносабатлари ўртасидаги боғланиш даражасининг юқорилиги исботланган ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи ва даромаднинг беқарорлигига таъсир этувчи омиллар асосида аҳоли даромадларининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Беқарор иш билан бандлик муаммолари ва меҳнат бозорини янада такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
норасмий банд аҳоли сони ўзгаришига таъсир этувчи омилларни ифодаловчи статистик маълумотлар асосида шакллантирилган регрессион модел ёрдамида аҳолининг беқарор иш билан бандлик даражаси ва унинг ижтимоий-меҳнат муносабатларига таъсирини баҳолашнинг такомиллаштирилган усулидан республикада норасмий банд аҳоли сонининг ўзгариши динамикасини таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/00-02/07-10198-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши меҳнат бозорида беқарор иш билан бандликни барқарорлаштириш ва фуқароларни ишга жойлаштириш, уларнинг меҳнат фаолиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
ностандарт бандликнинг меҳнат бозоридаги ўзгаришларга таъсирини баҳолаш услубиёти беқарор иш билан бандликда меҳнат бозорида касблар ва касбий қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ҳар бир кичик касб даражасида баҳолаш бўйича таклифлардан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Меҳнат бозори ва истиқболи касб ҳамда мутахассисликларни қайта шакллантириш” мавзусидаги таҳлилий маълумотномани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/00-02/07-10198-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши меҳнат бозорида касбларга ҳамда фуқароларни касбий қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжларини аниқлашга ва аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоялаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
беқарор иш билан бандликнинг прекаризация, аутсорсинг ва аутстаффинг каби шаклларига олиб келувчи омилларнинг меҳнат бозори ва ижтимоий-меҳнат муносабатларига бўлган таъсири ва оқибатларини бартараф этишга қаратилган таклифлар норасмий иш билан бандлик даражасини камайтиришга хизмат қилувчи меҳнат қонунчилигиини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/00-02/07-10198-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши меҳнат бозорини давлат томонидан ҳуқуқий-иқтисодий тартибга солишда миллий қонунчилик базаси ва ижтимоий-меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
аҳолининг беқарор иш билан бандлик даражаси ва ижтимоий-меҳнат муносабатлари ўртасидаги боғланиш даражасининг юқорилиги исботланган ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи ва даромаднинг беқарорлигига таъсир этувчи омиллар асосида аҳоли даромадларининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Меҳнат бозори ва истиқболи касб ҳамда мутахассисликларни қайта шакллантириш” мавзусидаги таҳлилий маълумотномани ва Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01/00-02/07-10198-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши меҳнат ресурсларини барқарор иш билан таъминлаш, бандлик хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш, меҳнат бозорини ривожлантириш мақсадларига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish