Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Бобур Мирзо Илҳом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu255.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Тўхташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори, профессор; Абдурахмонхўжаев Жамолиддин Хусанхон ўғли, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати институтини мустаҳкамлаш мақсадида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати йўналишлари, назоратни амалга ошириш механизмлари, ушбу назоратни амалга ошириш бўйича прокурор ваколатларини қонунчиликда белгилаш таклифи асослантирилган;
БМТ (UN), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD), Жаҳон банки (WB), Tranparency International (TI) каби ҳалқаро ташкилотлар тавсияларидан келиб чиқиб, коррупцияга кўпроқ мойил бўлган соҳаларни аниқлаш, идоравий чора-тадбирларни амалга ошириш устидан ички назорат механизмларини, жумладан, хусусий секторда коррупцияга қарши комплаенс (anti-corruption compliance control), давлат секторида эса идоравий ҳалолликни (public integrity system) кучайтириш, мансабдор шахслар дискрециявий ваколатларини (discretionary powers) қисқартириш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланган;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштиришда мазкур назоратнинг шакллари, усуллари ва услубиётининг ўрни ва ролини белгилаш муҳимлиги асослантирилиб, қонунчиликка “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат” номли янги боб киритиш таклиф этилган;
коррупциявий хавф-хатарларни минимум даражага туширишнинг ҳуқуқий асослари сифатида давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертиза қилиш, коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқий мақомини белгилаш асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳисоб палатаси томонидан назорат ўтказиш даврида жиноят аломатларига ишора қилувчи маълумотлар, шу жумладан коррупцияга доир ҳуқуқбузарликлар аломатлари аниқланган тақдирда, тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги 2019 йил 1 июлдаги ЎРҚ-546-сон Қонуни 30-моддасининг ўн бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 14 январдаги 121-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан коррупцияга қарши курашиш соҳасида самарали ҳамкорлик қилиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйилишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш имконини яратган;
хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, коррупция ва эгаллаб турган лавозимига нолойиқ бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар бўйича хизмат текширувлари ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги (янги таҳрири) 2001 йил 29 августдаги 257-II-сон Қонунининг 46-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 14 январдаги 122-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги прокуратура органларининг ички хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш орқали коррупцияга қарши курашиш самарасини оширишга хизмат қилди;
коррупцияга энг кўп мойил бўлган соҳаларни аниқлаш, хизмат вазифаларини бажаришда ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уларни ҳал қилиш масалаларини лозим даражада тартибга солиш, шунингдек ушбу мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, барча даражадаги давлат органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни, шунингдек уларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, идоравий чора-тадбирларни амалга ошириш устидан ички назорат механизмларини кучайтириш зарурати тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурининг 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2020 йил 29 августдаги 30/8-20-672-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги коррупцияга энг кўп мойил бўлган соҳаларни аниқлаш ва идоравий чора-тадбирларни амалга ошириш устидан ички назорат механизмларини кучайтириш орқали коррупцияга қарши курашиш самарасини оширишга хизмат қилган;
«Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги, «Давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш тўғрисида»ги, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида корруцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сон Фармонининг 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2020 йил 29 августдаги 30/8-20-673-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқий мақомини белгилашга, давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилишнинг ҳуқуқий механимларини мустаҳкамлашга ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартибининг ишлаб чиқилишига кўмаклашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish