Sayt test rejimida ishlamoqda

Элов Жамшид Бекмуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббиёт муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларининг ахборот моделлари ва тизимларини ишлаб чиқиш», 05.01.10 – Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1126.
Илмий раҳбар: Хамдамов Уткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Абдусобиржон Абдураҳмонович, техника фанлари доктори; Рахманов Қурбон Содикович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тиббиёт муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бизнес жараёнларини моделлаштириш, маълумотлар базаси ва тузилмаларини яратиш ҳамда MVC (Model-View-Controller) технологиялар асосида комплекс ахборот тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комплекс ахборот тизимини лойиҳалаш ва яратишдаги асосий функцияларни белгилашда тиббиёт таълими ўқув жараёнининг ноанъанавий шаклларини ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти бизнес жараёнларининг BPMN (Business Process Model and Notation) моделлари яратилган;
маълумотлар базасининг асосий атрибутлари ёрдамида маълумотларни тўплаш ва ташқи ахборот тизимлари билан интеграция қилиш амалларини бажариш учун маълумотларнинг реляцион модели ва нормаллаштириш қоидалари асосида тиббиёт муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ахборот тизимининг маълумотлар базаси ишлаб чиқилган;
тиббиёт муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ахборот тизимининг архитектураси ва бизнес-логикасини қуришда IDEF (Integrated Definition) моделлаштириш методологияси асосида ахборот тизимининг функционал моделлари ва маълумотлар тузилмаси ишлаб чиқилган;
малака ошириш ўқув жараёнларини ташкил этиш, мониторингини юритиш ва тингловчилар билимларини адаптив баҳолашга ихтисослашган ҳамда қарор қабул қилишга кўмаклашувчи маълумотларни йиғиш, ишлов бериш ва тақдим этиш комплекс ахборот тизими яратилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган тиббиёт муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларининг ахборот моделлари ва тизимлари илмий тадқиқоти асосида:
малака ошириш жараёнларининг IDEF ва BPMN моделлаштириш методологияси асосидаги ахборот моделлари, маълумотлар базаси ва реляцион мантиқий боғланишлар, тиббиёт муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўзаро интеграциялашган комплекс ахборот тизими Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 33-8/7027-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларни қамраб олиш даражасини 1,5 баробарга ошириш ҳамда тингловчиларнинг маълумотларини шакллантириш вақтини 3 баробарга қисқартириш имконини берган;
нормаллаштириш қоидалари асосида яратилган маълумотлар базаси, реляцион алгебраик ҳисоблашлар ва MVC технологияси асосида яратилган ходимлар бўлими иш фаолиятини бошқариш ҳамда тингловчилар билимларини баҳолаш ахборот тизимлари Тошкент тиббиёт академиясига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 33-8/7027-сон маълумотномаси). Натижада, муассаса ходимлари ва уларнинг шахсий ҳужжатлари электрон базасини яратиш ҳамда ходимларнинг электрон ҳужжатларини шакллантириш вақтини 2 баробарга, ҳисоботларни шакллантириш вақтини 3 баробарга қисқартириш, назорат синовларини топширувчи тингловчиларнинг маълумотларини шакллантириш вақтини 30 фоизгача, кўп вариантли назорат синовларини ўтказиш ва баҳолаш жараёнларининг вақтини 50 фоизгача қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish