Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Фархат Фармановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрокардиографик сигналларга рақамли ишлов бериш усул, алгоритм ва амалий дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1422.
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худойқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаев Марат Алимович, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Бахтиёр Саидович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрокардиографик сигналларни автоматик таниш усул, алгоритм ва амалий дастурий мажмуаси асосида юрак-қон томир касалликлари диагностикаси самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чекланган импульс характеристикали норекурсив фильтрнинг каноник тузилиши яратилган ва стресс тест ҳолатида электрокардиографик сигналларни тремор, миографик шовқинлардан тозалаш алгоритми ишлаб чиқилган;
аналог-рақамли ўзгартиргич қурилмасидан электрокардиографик сигналларни олиш ва маълумотларни экранда тасвирлашда бошқарув ҳисоблаш машинасининг дастурий мажмуасидаги ўзаро алоқа алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда кўп каналли биотиббиёт ўлчагич қурилмасининг функционал схемаси яратилган;
вейвлет фильтрлашга асосланган вариабил морфологияли электрокардиографик сигналларнинг тишчаларини автоматик таниш алгоритми ишлаб чиқилган ва дастурий таъминоти яратилган;
электрокардиограмма амалий дастурий мажмуасини тилга боғлиқсизлигини ҳисобга олган ҳолда график кўринишдаги виртуал асбоблар панелининг инсон-машина интерфейси яратилган ва бошқарув ҳисоблаш машинаси билан маълумот алмашиш алгоритми ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация тадқиқотлари доирасида компьютер тиббиёт комплекси яратилиб, электрокардиограмма биосигналларини самарали қайд қилиш, рақамли қайта ишлаш, автоматик таниш алгоритмлари, ташхислаш усуллари ва дастурий воситаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
электрокардиографик сигналларни автоматик таниш алгоритми, бошқарув ҳисоблаш машинасини дастурий мажмуаларидаги ўзаро алоқаси ва рақамли ишлов бериш усуллари «СУПРОМЕД» корхонасида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги 33-8/5956-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида серияли ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган «SuproDIL-3»  компьютер электрокардиографининг дастурий таъминоти яратилган ва компьютерли диагностика тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
виртуал асбоблар панели кўринишидаги инсон-машина интерфейси асосида ишлаб чиқилган электрокардиограмма сигналларига ишлов бериш, автоматик таниш комплекси ва маълумотлар базаси дастурий таъминоти «Карима» хусусий клиникасига ва «Аксис-Атлант» МЧЖга жорий қилинган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-д/208-сон маълумотномаси). Натижада юрак-қон томир касалликларини ташҳис қилиш жараёнини осонлаштирилиб, сифати ва тезлиги оширилиб, сарфланган вақтни 10-15 % камайтириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish