Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўронов Акмал Қаландар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистондаги қадимий маҳаллий буғдой навларининг глиадин оқсили полиморфизми ва ирсийланиши», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3. PhD /В122.
Илмий раҳбар: Бабоев Саидмурат Кимсанбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Жамолхон Ходжахонович, биология фанлари доктори, профессор; Джаббаров Иброхим Шодмонович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг қадимий маҳаллий юмшоқ буғдой навларининг миқдорий белгилари ва глиадин оқсилларининг электрофоретик спектрлари бўйича идентификация қилиш асосида янги тизмалар ажратиб олишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида табиий ҳолда сақланиб қолган 31 та қадимий маҳаллий буғдой навларининг тарқалиш ареаллари, қимматли хўжалик белгилари аниқланган, морфологик белгилари бўйича идентификация қилинган ва каталоги тузилган;
қадимги маҳаллий буғдой навларидан генетик жиҳатдан нонбоплик ва тўйимлилик сифатлари юқори бўлган намуналар ажратиб олинган ва бу жиҳатнинг комерциал навларга ўтказиш мумкин эканлиги аниқланган;
қадимий маҳаллий юмшоқ буғдой навлари донидаги глиадин оқсилларининг электрофоретик спектрлари бўйича полиморфизми аниқланган;
қадимий маҳаллий буғдой навларидан электрофоретик спектрлари бўйича якка танлов асосида ҳосилдор, нонбоплиги ва тўйимлиги юқори булган Қайроктош нави яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистондаги қадимий маҳаллий буғдойнинг глиадин оқсиллари полиморфизми ва ирсийланиши бўйича олинган натижалар асосида:
юмшоқ буғдойнинг Қайроқтош нави Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Истиқлол» фермер ҳўжалиги даласида 11 гектар майдонда амалиётга жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 02/021-2569-сон маълумотномаси). Натижада, бу навнинг сувсизликка чидамлилиги, нонбоплик сифати юқорилиги ва ҳосилдорлиги хисобига республиканинг сув билан кам таъминланган ҳудудларида ва лалми майдонларда юқори дон хосили олиш имконини берган;  
қадимий маҳаллий буғдой навларининг 30 дан ортиқ намунаси №ФА-Ф5-027 «Ғўза ва буғдойда шўрхокликка, сувсизликка ва касалликка чидамлиликнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганиш» ва №ВА-ФА-Ф-5-005 «Кузги буғдой гермплазмасида шираларга чидамли бўлган генлар ва локусларни аниқлаш» мавзуларидаги фундаментал лойиҳаларда бошланғич ашё сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 8 октябрдаги 4/1255-2173-сон маълумотномаси). Натижада, буғдойнинг биотик ва абиотик  омилларга чидамлилиги бўйича янги маълумотлар олиш имконини берган; 
Қайроқтош нави 2019 йилда Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Олтинбоев ери» фермер хўжалигида БМТнинг  озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотининг Марказий Осиё ва Туркияда қуруқ ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ерларини табиий ресурсларини комплекс бошқариш» (GCP/SEC/293/GFF) лойиҳаси доирасида 7 гектар лалми майдонга жорий этилган (UN FAOнинг13-11-2020 йил 276-20-сон маълумотномаси). Натижада, навнинг қурғоқчилик ва иссиқликка чидамлилиги ва унинг бошқа навларга нисбатан қимматли иқтисодий хусусиятлари жихатидан устунлиги хисобига  ушбу навдан юқори сифатли уруғлик тайёрлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish