Ирисбекова Мавлуда Наринбаевнанинг
докторлик диссертациясиҳимоясиҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маркетинг тамойиллари асосида транспорт хизматлари бозорини оптималлаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /иқтисодиёт фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 27.01.2017/В2017.1.I651.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент молия институти, 14.07.2016.I.31.01.
Расмий оппонентлар: Болтабаев Махмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Адилова Зулфия Джавдатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карриева Якутжан Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиëтни модернизациялаш шароитида маркетинг тамойиллари асосида транспорт хизматлари бозорини оптималлаштиришга йўналтирилган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юк ташиш транспорт хизматлари бозорини самарали ташкил этишда инновацион ривожланиш талаблари ва бозордаги сифат ўзгаришларини синхрон эътиборга олишга йўналтирилган механизм ишлаб чиқилган ҳамда лицензиялаш қамровини кенгайтириш бўйича таклифлар асосланган;
транспорт корхоналари фаолиятида «just in time» (аниқ муддатга) концепцияси асосида қиймат ва вақт омилларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш негизида юк ташишда ҳаракатланиш вақтини қисқартириш таклифи асосланган;
транспорт корхоналарининг техник-иқтисодий ва эксплуатацион салоҳиятларидан унумли фойдаланиш асосида мақсадли бозор сегментида рақобат устунлигини таъминлаш ҳисобига йўловчилар ташиш ҳажмини ошириш ва ўзгарувчан харажатларни тежаш бўйича таклифлар асосланган;
мижозларнинг автомобилларга техник хизмат кўрсатиш тизимига кириб келиш вақти оралиғидаги эҳтимолликларнинг хизмат турлари бўйича тақсимланишига мос бўлган тасодифий қийматларини ҳосил қилиш шароитида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
транспорт хизматлари бозорида ташиш ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликни эътиборга олган ҳолда юк ва йўловчилар ташиш ҳажмининг 2015–2018 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маркетинг тамойиллари асосида транспорт хизматлари бозорини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
юк ташиш транспорт хизматлари бозорини самарали ташкил этишда инновацион ривожланиш талаблари ва бозордаги сифат ўзгаришларини синхрон эътиборга олишга йўналтирилган механизми ҳамда лицензиялаш қамровини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2015 йил 5 июндаги 3/1714-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида ўртача юк кўтариш қобилиятига эга бўлган бир бирлик автомобиль учун давлат бюджетига тўланадиган йиллик солиқ миқдорини ошириш имкони яратилган;
транспорт корхоналари фаолиятида «just in time» (аниқ муддатга) концепцияси асосида қиймат ва вақт омилларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш негизида юк ташишда ҳаракатланиш вақтини қисқартириш таклифи «Avtotransport Energoqurilish» АЖ амалиётига татбиқ этилган («Avtotransport Energoqurilish» АЖнинг 2015 йил 2 ноябрдаги 01/349-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида битта автомобиль транспорти воситасининг бир йиллик иқтисодий самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
транспорт корхоналарининг техник-иқтисодий ва эксплуатацион салоҳиятларидан унумли фойдаланиш асосида мақсадли бозор сегментида, рақобат устунлигини таъминлаш ҳисобига йўловчилар ташиш ҳажмини ошириш ва ўзгарувчан харажатларни тежаш таклифи «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ амалиётига қўлланилган («Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 2015 йил 31 январдаги 5-16/63-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўловчи ташиш ҳажми йилига қўшимча 1,4 млн. нафарга ошди ва эксплуатацион харажатлар миқдори 245,4 млн. сўмга камайди;
мижозларнинг автомобилларга техник хизмат кўрсатиш тизимига кириб келиш вақти оралиғидаги эҳтимолликларнинг хизмат турлари бўйича тақсимланишига мос бўлган тасодифий қийматларини ҳосил қилиш шароитида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш таклифи «Автотеххизмат» АЖ амалиётига қўлланилган («Автотеххизмат» АЖнинг 2015 йил 1 июлдаги 1/244-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида техник хизмат кўрсатишдан тушган соф фойданинг ошишига эришилган;
транспорт хизматлари бозорига маркетинг воситалари орқали таъсир ўтказиш, бозорни сегментлаш ва уларда рақобат устунлигини таъминлашга эришиш ҳамда маркетинг стратегиясини истиқболга йўналтириш таклифи Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш маркази амалиётига жорий этилган (Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш марказининг 2015 йил 15 октябрдаги 59/2П-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида автомобиль транспортида 2018 йилда 2015 йилга нисбатан юк айланмаси ҳажмининг 8,9 фоизга ошиши ва ўртача ташиш масофасининг 2,4 фоизга камайиши, ташилган юк ҳажмининг 11,6 фоизга ошишига олиб келиши борасидаги прогноз маълумотларидан транспорт хизматларининг меъёрий кўрсаткичларини ҳисоблаш жараёнида фойдаланилган.