Sayt test rejimida ishlamoqda

Саипова Мадина Саидахбор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Ўрта аср меъморий безакларида рамзий ифодаларнинг ривожланиши”, 18.00.01-Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.2.PhD/A42.
Илмий раҳбар: Нозилов Додо Авазович, архитектура доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Уралов Ахтам Синдарович, меъморчилик фанлари доктори, профессор; Гильманова Нафиса Валиахметовна, архитектура бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ўрта асрларга оид ёдгорликлар меъморий безакларида қўлланилган рамзий ифодаларнинг ривожи ва уларнинг мантиқий ечимини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат: 
тарихий ёдгорликларни безатиш учун IX-XII асрларда ҳажмий безаклар, ХIII асрдан бошлаб рангли безаклар, ХIV-ХV асрлардан эпиграфик безаклар кенг қўлланилганлиги аниқланган;
ўрта асрларга мансуб Оқ Остона бобо ва Исмоил Сомоний мақбаралари ташқи безакларида икки олам, яъни “борлиқ” ва “йўқлик” оламининг рамзий модели “метагалактика” акс эттирилгани эзотерик (махфий) рамзлар орқали ифодаланганлиги аниқланган;
Бухородаги Нодир Девонбеги мадраса пештоқи қаносидаги тирик мавжудотлар тасвирларидан тузилган безак композицияда “Бу ўткинчи, яъни синов дунёсида, кимки ўз нафсини ҳаром луқмадан тия олса, у дунёдаги энг бахтли инсондир” деган рамзий ифода яширингани асосланган;
Самарқанддаги Шердор мадрасаси қаносидаги безак композициясида “Инсон зиё орқали руҳий покликка эришади, руҳий поклик орқали комиллик даражасига етади” деган шиор битилгани ҳамда йўлбарссимон шер тасвири орқали Ялангтўш Баҳодирнинг мучали ва буржи рамзий акс эттирилгани аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ўрта асрлар меъморий безакларида рамзий ифодаларнинг ривожланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тарихий ёдгорликлар тарзларини безатиш учун IX-XII асрларда пишиқ ғиштдан ишланган ҳажмий безаклар ишлатилганлиги, ХIII асрдан бошлаб  эса ранг қўлланила бошланганлиги, ХIV-ХV асрларда обидалар интерьери ва пештоқ қисмлари, мадрасалар деворларини геометрик нақшлар билан уйғун ҳолда безатиш учун эпиграфика қўлланилганлиги юзасидан олинган илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-30 рақамли “Узлуксиз таълим тизимида миллий тимсоллар ва рамзларни ўргатиш орқали кадрларни интеллектуал ҳамда маънавий-ахлоқий тарбиялаш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг “Миллий тимсоллар ва рамзлар энциклопедиясини тайёрлаш” бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 4 февралдаги 89-03-653-сон маълумотномаси). Натижада ўрта асрларга мансуб тарихий ёдгорликлар безакларининг рамзий маъноларини аниқлаш имконияти яратилган;
ўрта асрларга мансуб Оқ Остона бобо ва Исмоил Сомоний мақбаралари ташқи безакларида икки олам, яъни “борлиқ” ва “йўқлик” оламининг рамзий модели “метагалактика” акс эттирилгани эзотерик (махфий) рамзлар орқали ифодаланганлиги бўйича олинган илмий натижалар Маданий мерос департаментининг “Маданият ва тарих” музейини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 05 февралдаги 03-12-08-623-сон маълумотномаси). Натижада маданий мерос объектларида  қўлланилган махфий рамзларнинг маъноларини тушуниш имконияти яратилган;
Бухородаги Нодир Девонбеги мадраса пештоқи қаносидаги тирик мавжудотлар тасвирларидан тузилган безак композицияда “Бу ўткинчи, яъни синов дунёсида, кимки ўз нафсини ҳаром луқмадан тия олса, у дунёдаги энг бахтли инсондир” деган рамзий ифода ҳамда Самарқанддаги Шердор мадрасаси қаносидаги безак композициясида “Инсон зиё орқали руҳий покликка эришади, руҳий поклик орқали комиллик даражасига етади” деган шиорлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Меъморий безаклар” номли музей экспонатларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказининг 2021 йил 03 февралдаги 90/21-сон далолатномаси). Натижада Ислом цивилизация маркази музейида “Ўрта асрлар даврига оид меъморий безаклардаги рамзий ифодалар” номли экспозицияни шакллантириш имконияти яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish