Sayt test rejimida ishlamoqda

Шоисоев Изатулло Кенжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирзачўл архитектурасининг вужудга келиш ва тараққий этиш жараёнлари» 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/А43
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, катта илмий ходим; Досметова Зухра Шавкатовна, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл тарихий шаҳарлари ва архитектура ёдгорликларининг вужудга келиш ҳамда тараққий этиш босқичларини археологик, ёзма, тарихий, илмий ҳамда архив манбалари асосида комплекс ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Мирзачўлда илк шаҳарсозлик маданияти милоддан аввалги VII-IV асрларда Кўҳна Нуртепа ёдгорлиги ҳудудида шаклланганлиги, илк ўрта асрларда турар жойлар меъморчилиги асосан икки “коридор-тароқсимон” ва “чизиқли” каби меъморий-тарҳий ечимларда режаланганлиги аниқланган;
Мирзачўлнинг қадимги, антик, ўрта асрлар ва Чор Россияси даврларига оид барча маданий мерос объектларининг электрон базаси шакллантирилган ва Сирдарё вилояти маданий мерос объектларини тўлиқ қамраб олган харита каталоги ишлаб чиқилган;
Сирдарё шаҳрининг режавий ечими Ўрта Осиёдаги бошқа шаҳарларнинг радиал-ҳалқасимон структурасидан фарқ қилиши ва  шахматсимон структуравий тизимга эга эканлиги аниқланган;
Сирдарё вилоятида анъанавий шаҳарсозлик базасида туризмни ривожлантиришга қаратилган Эски Ховос тарихий шаҳри, Мирзарабод тими ва сардобаси, Якка сардоба ёдгорликларининг график реконструкция лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мирзачўл архитектурасининг вужудга келиш ва тараққий этиш жараёнлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мирзачўлда илк шаҳарсозлик маданияти милоддан аввалги VII-IV асрларда Кўҳна Нуртепа ёдгорлиги ҳудудида шаклланганлиги, илк ўрта асрларда турар жойлар меъморчилиги асосан икки “коридор-тароқсимон” ва “чизиқли” каби меъморий-тарҳий ечимларда режаланганлиги бўйича олинган натижалар Сирдарё вилояти маданий мерос бошқармасининг “Маданият ва тарих” музейини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 12 февралдаги 01-01/33-сон далолатномаси). Натижада ҳудудда илк тарихий шаҳарлар ҳамда турар жойларнинг типологик тузилишларини аниқлаш имконияти ошган;  
Сирдарё вилояти маданий мерос объектларини тўлиқ қамраб олган харита каталоги ва ёдгорликларнинг даврлар бўйича яратилган электрон базасидан Маданий мерос департаментида таъмирлаш лойиҳаларини такомиллаштириш ва обидаларни самарали таъмирлаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 12 февралдаги 01-01/33-сон далолатномаси). Натижада тарихий ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш, қайта тиклаш ва модернизациялаш лойиҳаларини бажариш имконияти ошган; 
анъанавий шаҳарсозлик базасида туризмни ривожлантиришга қаратилган Эски Ховос тарихий шаҳри, Мирзарабод тими ва сардобаси, Якка сардоба ёдгорликларининг график реконструкция лойиҳа таклифлари Маданий мерос департаменти томонидан объектларнинг реконструкция лойиҳаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 01-02-6М/293-сон далолатномаси). Натижада Сирдарё вилоятининг туристик салоҳиятини оширишга ҳамда янги сайёҳлик маршрутларини шакллантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish